Жаҳон

Туркия Россияни огоҳлантирди

Россия ҳарбийлари Қора денгиздаги юк кемасига ўт очиши ортидан Туркия Москвага огоҳлантириш юборди.

Туркия Россияни огоҳлантирди

 

Россия ҳарбийлари 13 август куни Қора денгизда Сукра Окан юк кемасини тўхтатиш учун огоҳлантирган ўт очиши ортидан Туркия Москвага огоҳлантириш юбориб, бундан буён кескинлашмасликни сўраган. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғон маъмуриятининг Алоқа бўлими қошидаги Дезинформацияга қарши кураш маркази  маълум қилди.

 

Таъкидланишича, кема Палау байроғи остида сузиб юрган, юк кемасининг эгаси ва экипажи Туркия фуқаролари бўлган. 

 

«Россия аралашувидан сўнг Россия Федерациясидаги ҳамкорларимиз Қора денгиздаги кескинликнинг кучайишига олиб келадиган бундай ҳаракатлардан қочиш ҳақида тегишли равишда огоҳлантирилди», — дейилади ҳисоботда.  

 

Daily Sabah нашрининг ёзишича, шу тариқа Эрдоғоннинг идораси Анқара воқеа юзасидан оммавий изоҳ бермагани ҳақидаги танқидларга жавоб қайтарган. Марказ Палау ҳодисага техник жавоб бериши кераклигини айтди. Марказ, «Сукру Оканнинг эгаси турк бўлса ҳам, кема Туркия байроғи остида сузиб юрмайди», деди ва бу ҳолатда кема эгасининг кимлиги эмас, қайси байроқ остида бўлганлиги муҳимроқ эканини қайд этди.

 

Маълумот учун, аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги Қора денгиз флотининг «Василий Биков» патруль кемаси Палау байроғи остида Украинанинг Измаил портига сузиб келган қуруқ юк кемасини аниқлагани ва «текширувни тўхтатиш талабига жавоб бермагани» ҳақида хабар берганди. Вазирликнинг таъкидлашича, «Россия ҳарбий кемасидан кеманинг мажбуран тўхтатилиши учун автоматик ўқ отиш қуролларидан огоҳлантирувчи ўқ очилган». Кема тўхтагач, рус ҳарбийлари юк кемасига ўтириб, текширув ўтказган. 

 

Шундан сўнг, Мудофаа вазирлиги кема текшируви акс этган видеони эълон қилди. Тасвирларда ҳарбий кийимдаги эркак палубада тургани, яқин атрофда одамлар қўлларини бошлари орқасида тиз чўкиб ўтирганини кўриш мумкин. Кейин ҳарбийлар қўлларида қурол билан юк кемаси бўйлаб юриб, бошқарув хонасига кириб, двигателни тўхтатишни талаб қилишади.

custom img

Кобулдаги хусусий мактабда портлаш содир бўлди, ўқувчилар жароҳатланди

Ўқувчилар дарслардан чиққанидан кейин мактаб ҳовлисига граната отилган.

custom img

Қозоғистонда 19 ёшли ўзбекистонлик келин вафот этди

У ўлимидан олдин дугонасига эри ширинлик туфайли уни урганини айтган.

custom img

Трамп Макка келишувини Яқин Шарқнинг бирлашуви деб атади

АҚШ президенти мазкур битим минтақа давлатларининг ўзини ҳимоя қилиш имкониятларини кучайтиришини таъкидлаган.

custom img

Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

Маневрларда Жанубий Кореянинг қарийб 18 минг ҳарбий хизматчиси қатнашмоқда.

custom img

“Исроил минтақадаги урушларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи” – Эрдўған

Туркия президенти Анқара тинчликка таҳдид қилинадиган ҳолатда урушдан қочмаслигини билдириб, Исроилнинг Ғазо ва Ливандаги ҳарбий амалиётларини кескин танқид қилди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ядровий қурол ишлатиши мумкин

Собиқ конгрессмен АҚШ Эронга қарши ядровий қурол қўллаш эҳтимолини муҳокама қилаётганини маълум қилди.

custom img

Эрон АҚШ аскарларини қўлга олган ёки ўлдирганлар учун мукофот белгилади

Аёллар учун мукофот миқдори икки баравар бўлиши айтилди.

custom img

Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали қўмондони йўқ қилинганини маълум қилди

IDF қўмондоннинг Исроил ҳарбийларига қарши ҳужумларни, жумладан, дрон ҳужумларини тайёрлашда иштирок этганини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"