Жаҳон

Сайёрамиз пластик қобиқ билан ўралмоқда

Томирларимизда оқаётган қонимиз, ўпкамиздаги ҳаво ва ҳатто ҳомила плацентаси таркибида ҳам пластик мавжуд.

Сайёрамиз пластик қобиқ билан ўралмоқда

 

Япониялик олимлар булутлар таркибида микропластик борлигини аниқлади. Улар намуналарни олиш учун мамлакатдаги энг баланд Фудзи тоғи чўққисига чиққан.

 

Шунингдек, тақдқиқотлилар Тотеяма тоғи устидаги булут сувларидан ҳам намуна олган.

 

Тадқиқот натижалари Environmental Chemical Letters журналида чоп этилди. Хулосалар пластик Ер сайёраси экотизимларининг катта қисмига кириб улгурганини кўрсатди.

 

Улар намуналарни 1300 дан 3776 метр баландликда тўплаган. Фузди тоғи чўққиси эркин тропосферада, Ояма тоғи чўққисида эса атмосферанинг энг қуйи, чегара қатламларигача етади.

 

Олимлар замонавий усуллар ёрдамида намуналар таркибидаги микропластик миқдорини аниқлашга киришди.

 

Улар полимернинг 9 тури ва резинанинг бир тури булутлар таркибида мавжудлигига гувоҳ бўлади. Бир литр булут сувига 14 тагача пластик зарраси тўғри келади. Уларнинг ҳажми 7 дан 95 микрометргача етади. Бу инсон соч толасидан ҳам каттароқ зарра дегани (соч толаси қалинлиги 80 микрометрни ташкил этади).

 

Ҳатто сайёрамизнинг энг чекка ҳудудларида ҳам 5 ммдан кичик бўлган пластик зарралар аниқланган. Пластик инсон организмида ҳам мавжуд. Томирларимизда оқаётган қонимиз, ўпкамиздаги ҳаво ва ҳатто ҳомила плацентаси таркибида ҳам пластик мавжуд.

 

Япониялик олимлар ўтказган тажриба эса биринчи марта пластик эркин тропосфера ва атмосферанинг чегара қисмларигача етиб боргани исботланди. Бу эса иқлим ўзгаришига улкан таъсир кўрсатади.

 

Булутдаги микропластик иқлим ўзгаришига қандай таъсир ўтказиши мумкин?

 

Табиатан пластик гидрофоб, яъни намликни итарувчи материал саналади. Аммо ультабинафша нурлар таъсирида у гидрофиль, яъни, намликсевар материалга айланади. Уларнинг булут таркибида бўлиши булут музи ва сувининг конденсацияга учрашига сабаб бўлади. Шундай қилиб, тоғ ҳавосидаги микропластик булутлар шаклланишига ва шу орқали иқлим ўзгаришига таъсир қила олади.

 

Бундан ташқари микропластикнинг эркин тропосферада бўлиши глобал ифлосланишга олиб келади.

 

Васеда университети етакчи тадқиқотчиси Хироши Окочи ҳаво таркибидаги мигропластик муаммосини зудлик билан ечиш кераклигини айтмоқда.

 

"Акс ҳолда экологик таҳдидлар реалликка айланиб, атроф-муҳитга жиддий зарар етади" , - дейди у.

 

Пластик зарралар атмосферага қандай чиққан?

 

Ҳаво ифлосланиши манбалари жуда кўп: косметика воситаларидан ўғитларгача, пластик идишлардан пакетларгача - буларнинг бари зарраларга бўлиниб, атмосферагача етиб бориши мумкин.

 

Йўлдаги чанг, ахлатхоналар, шиналарнинг емирилиши ва ҳатто сунъий чим ҳам ҳавога пластик аралашишига сабаб бўлиши мумкин.

 

Бунинг устига, буғланиш жараёнида океандаги микропластик ҳам атмосферага чиқа олади.

 

Шу пайтгача бу зарраларнинг денгиз ва қуруқликка етказадиган зарари кўп ўрганилган. Аммо ҳавонинг пластик билар ифлосларини ҳақидаги илмий ишлар кам.

 

Аммо микропластикнинг булут таркибида топилгани биз истеъмол қилаётган маҳсулотлар ҳам аллақачон пластик билан ифлосланганини англатади.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Сайёрамиз пластик қобиқ билан ўралмоқда | Zamon.uz