Тошкентда чинорлар кесиб ташланди
Ҳолатга Экология бошқармаси изоҳ берди.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида чинорлар таг-туги билан кесиб ташлангани айтилган хабарлар тарқалди. Ҳолатга шаҳар Экология бошқармаси муносабат билдирди.
Мазкур дарахтлар Юнусобод тумани «Акбаробод» МФЙ 3-мавзеда жойлашган бўлиб, табиий омиллар тасири натижасида зарарланиб қисман ва айримлари буткул қуриб қолган.
Аҳолининг ҳаёти ва мол-мулкига жиддий зиён етказишини олдини олиш мақсадида тегишли рухсатнома шакллантирилган ва туман давлат экологик назорат инспекцияси мутасадди ходимлари назорати остида ишлар амалга оширилган.







