Ўзбекистон

Йогурт идишига яширилган 267 грамм гиёҳвандлик моддаси аниқланди

Тошкентда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Йогурт идишига яширилган 267 грамм гиёҳвандлик моддаси аниқланди

Тошкентда икки ҳолатда гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди. Божхона қўмитаси ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбирлар ўтказди.

 

Тезкор тадбирларнинг бирида олдиндан олинган маълумотлар асосида гумон остига олинган фуқаро Фарғона–Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган автомашинада йўловчи сифатида Тошкент шаҳрига келаётгани аниқланган.

 

Автомашина пойтахт ҳудудига кирганидан сўнг тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилган. Текширув давомида фуқаронинг ёнидан икки дона йогурт идишига полиэтилен пакетга ўралган ҳолда яширилган, умумий оғирлиги 267 грамм бўлган гиёҳвандлик моддаси аниқланган. Мазкур модда белгиланган тартибда ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

 

Яна бир тезкор тадбир Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган.

 

Унда олдиндан олинган тезкор маълумотлар асосида гумон остига олинган фуқаронинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган. Натижада хонадондан 14 грамм гашиш, бир дона электрон тарози ҳамда гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилиш учун мўлжалланган махсус мосламалар аниқланиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов якунларига кўра, ҳолатларга қонунчиликда белгиланган тартибда ҳуқуқий баҳо берилади.

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштирилди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Ёғингарчилик ҳаводаги PM2.5 ва PM10 заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам бериши мумкин.

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

Маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида наркология тизимини тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилиши маълум қилинди.

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Саида Мирзиёева Қашқадарёда сув таъминотини яхшилаш масалаларига эътибор қаратди.

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда айрим хонадонларга жигарранг тусли иссиқ сув келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Унинг ҳудудни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.