Жаҳон

Эронда Трампнинг ўғлини ўлдирганлик учун 10 млн доллар мукофот ваъда қилинди

Эрон телевидениеси Баррон Трампнинг эҳтимолий манзиллари ва университетга бориш йўналиши кўрсатилган лавҳани эълон қилди.

Эронда Трампнинг ўғлини ўлдирганлик учун 10 млн доллар мукофот ваъда қилинди

Эрон давлат телеканали АҚШ президенти Доналд Трампнинг 20 ёшли ўғли Баррон Трамп ҳақида уч дақиқалик лавҳани эфирга узатди. Унда Барронни ўлдирганлик учун 10 миллион доллар мукофот ваъда қилинди. Бу ҳақда Bild хабар берди.

 

“Чаннел 3” телеканалида намойиш этилган видеода Баррон Трамп бўлиши мумкинлиги айтилган жойлар, жумладан, унинг тахминий манзиллари кўрсатилган. Шунингдек, унинг Вашингтондаги университетга бориш йўналиши ҳам қайта тасвирланган.

 

Лавҳада АҚШ Махфий хизмати агентлари Барронни тун-у кун қўриқлаётгани ва айрим агентлар унинг университетида талаба сифатида ниқобланиб юргани таъкидланган.

 

Бироқ видеодаги тасвирларнинг катта қисми сунъий интеллект ёрдамида яратилган саҳналаштирилган материаллардан иборат. Лавҳада Баррон Трампга суиқасд уюштиришга тайёргарлик кўрилаётгани ҳақидаги даъволарни тасдиқловчи ишончли далиллар келтирилмаган.

 

Мазкур лавҳа ҳақида хабар берган Исроил ОАВлари ҳам ундаги баёнотлар Баррон Трампга нисбатан реал таҳдид мавжудлигини тасдиқламаслигини қайд этган.

 

Эрон давлат ОАВлари аввал ҳам Трамп оиласи аъзоларига таҳдидлар билан боғлиқ материалларни намойиш этган. Хусусан, илгари шунга ўхшаш лавҳа АҚШнинг биринчи хоними Мелания Трампга бағишланган бўлиб, унда у одатда ташриф буюрадиган жойлар ҳақида маълумот берилган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.