Ўзбекистон

Тошкентда ЙПХ талабига бўйсунмаган рақамсиз Malibu-2 ҳайдовчиси ушланди

ЙПХ ходимлари ҳайдовчига тўхташ ишорасини берган, бироқ у автомобилни кескин ортга буриб, қочишга уринган.

Тошкентда ЙПХ талабига бўйсунмаган рақамсиз Malibu-2 ҳайдовчиси ушланди

Тошкент ҳалқа автомобиль йўлида ЙПХ ходимларининг тўхташ ишорасига бўйсунмай, ҳаракатни давом эттирган давлат рақам белгисисиз Malibu-2 ҳайдовчиси ушланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати маълум қилди.

 

Маълум қилинишича, автомобиль Учқаҳрамон томондан Ҳасанбой ҳудуди томон ҳаракатланаётган вақтда ЙПХ ходимлари эътиборини тортган. Автомобилнинг давлат рақам белгиси бўлмаган, олд ён ойналари ноқонуний қорайтирилгани ҳамда орқа қисмига қўшимча антенна ўрнатилгани аниқланган.

 

ЙПХ ходимлари ҳайдовчига тўхташ ишорасини берган. Бироқ у қонуний талабга бўйсунмасдан, автомобилни кескин ортга буриб, қочишга уринган.

 

Кўрилган чоралар натижасида ҳайдовчи ва транспорт воситаси ушланган. Ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, Малибу-2 вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.

 

Ҳолат билан боғлиқ видео ижтимоий тармоқларда тарқалганидан сўнг, ўзини ҳайдовчининг отаси деб таништирган шахс видеони эълон қилган фойдаланувчилардан бирига мурожаат қилган. Тарқалган аудиоёзувда эркак “ишни пул билан ҳам ҳал қила олмаётганини”, ўғлини ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилишмоқчилигини айтиб, видеони ўчиришни сўраган. Фойдаланувчи талабни рад этганидан сўнг эса эркак унга нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатиб, манзилига бориш билан таҳдид қилган.

 

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда чора кўрилгани маълум қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштирилди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Ёғингарчилик ҳаводаги PM2.5 ва PM10 заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам бериши мумкин.

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

Маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида наркология тизимини тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилиши маълум қилинди.

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Саида Мирзиёева Қашқадарёда сув таъминотини яхшилаш масалаларига эътибор қаратди.

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда айрим хонадонларга жигарранг тусли иссиқ сув келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Унинг ҳудудни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.