16 октябрдан Тошкент-Марказий вокзали фаолияти тикланади
Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ маълум қилди.

Эртага, 16 октябрдан бошлаб Тошкент-Марказий вокзали ўз фаолиятини аввалги жадвал бўйича бошлайди.
Тошкент-Марказий вокзалидан қатновчи маҳаллий йўналишларга саёҳатни аввалгидек Тошкент-Марказий вокзалидан давом эттириш мумкин.
Юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб», тезюрар «Шарқ», «Насаф», «Ўзбекистон» поездлари ва “Тошкент — Волгоград — Тошкент” йўналишида ҳаракатланувчи йўловчи поездлар аввалгидек Тошкент-Марказий вокзалидан ҳаракатланади.
Ҳозирда Тошкент-Марказий вокзали ва Тўқимачи бекатидан ҳаракатланаётган шаҳарлараро Хожикент, Гулистон, Ангрен, Хаваст, Бекобод йўналишларидаги поездлар 16 октябрь санасидан бошлаб Тошкент-Жанубий вокзалидан ҳаракатланади.







