Ўзбекистон

Гиёҳвандлик воситаларига қарши курашиш чоралари кучайтирилади

Бу бўйича Жиноят кодексига ўзгартиришлар киритилмоқда.

Гиёҳвандлик воситаларига қарши курашиш чоралари кучайтирилади

 

Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш порталида “Ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокама қилинмоқда.

 

Ҳужжатга мувофиқ, қонун билан тақиқланган экинларни етиштириш, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ҳамда уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш, шунингдек уларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш учун жавобгарлик чоралари кучайтирилмоқда.

 

Бундан ташқари, рецидивизм жиноятнинг энг хавфли турларидан бири ҳисобланиши, ўта хавфли рецидивист мақомига эга шахслар ўзгарувчан ва айниқса вояга этмаган шахсларга салбий таъсир кўрсатишини инобатга олиб Қонун билан Жиноят кодексида белгиланган жазонинг энг кам қисмидан ҳам камроқ ёки бошқа енгилроқ турдаги жазони ўта хавфли рецидивистларга нисбатан тайинлашга тақиқ белгиланмоқда.

 

Хусусан, ЖК нинг 57-моддасига 4-банд қўшилиб, унга кўра моддада келтирилган қоидалар ўта хавфли рецидивистларга қўлланилмаслиги кўзда тутилган. Бундан ташқари, қатор моддаларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, янги таҳрирда талқин қилинмоқда.

custom img

Мактабгача ва мактаб таълимида ўзбек тилини ўқитиш методикаси такомиллаштирилади

180 нафар педагог ўзбек тилини замонавий методика асосида ўқитиш бўйича семинарда иштирок этмоқда.

custom img

Тошкентда ЙПХ талабига бўйсунмаган рақамсиз Malibu-2 ҳайдовчиси ушланди

ЙПХ ходимлари ҳайдовчига тўхташ ишорасини берган, бироқ у автомобилни кескин ортга буриб, қочишга уринган.

custom img

Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди

Бухоро халқаро аэропортида Президент Илҳом Алиев ва рафиқасини Президент Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси кузатиб қўйди.

custom img

Наманганда катерлар тўқнашуви оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Алкоголь ва тамаки соҳасига оид 8 та ҳужжатга 28 та ўзгартириш киритиш таклиф этилди

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш бўйича қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган янги лойиҳалар Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

custom img

Адолат тизиминниг янги қиёфаси халқ ишночи, қонун устуворлиги ва инсон қадри учун тарихий қадам

Инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш, қонун устуворлиги ва адолатни таъминлаш — “Одил судлов — 2030” стратегиясининг асосий мақсадларидан. Президентнинг тегишли Фармони билан суд тизимини 2030 йилгача ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Бухоронинг тарихий обидаларини зиёрат қилди

Ташриф давомида Озарбайжон делегациясига Бухоронинг Буюк Ипак йўлидаги муҳим савдо, илм-фан ва таълим маркази сифатидаги асрлик тарихи ҳақида сўзлаб берилди.

custom img

Йогурт идишига яширилган 267 грамм гиёҳвандлик моддаси аниқланди

Тошкентда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"