Ўзбекистон

Энди хусусий мулкни “E-auksion shop” платформаси орқали сотиш мумкин

Бу бўйича тегишли низом тасдиқланди.

Энди хусусий мулкни “E-auksion shop” платформаси орқали сотиш мумкин

 

Ҳукумат қарори билан Хусусий мулкдорлар буюртмаси асосида уларнинг мулкларини соддалаштирилган тартиб ва муддатларда “E-auksion shop” электрон савдо дўкони орқали сотиш ва ижарага бериш бўйича савдолар ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Хусусий мулкдорлар буюртмасига асосан уларнинг мулклари “E-auksion shop” электрон савдо дўконида қуйидаги усулларда сотилади:

 

  • нархни ошириб бориш тамойили асосида;

  • эълон қилинган нархда сотиш орқали.

 

Савдода иштирок этиш учун савдо платформасида рўйхатдан ўтиш зарур.

 

Савдога қўйилган буюртмани иштирокчи томонидан нарх тасдиқлангунгача савдо платформасидан 2 мартагача бепул қайтариб олиш мумкин.

 

Савдога қўйилган буюртмани қайтариб олиш:

 

▪️3-мартадан бошлаб БҲМнинг 1 баравари;

▪️5-мартадан БҲМнинг 3 баравари;

▪️7-мартадан БҲМнинг 10 баравари миқдорида тўлов ундирилади.

 

Нархни ошириб бориш усули орқали савдолар камида 2 та иштирокчи бўлганда ўтказилади.

 

Бошланғич нарх буюртмачининг буюртмасига асосан белгиланади. Савдо биринчи тўртта қадамда – бошланғич нархнинг 5 фоизи миқдорида, бешинчи ва ундан кейинги қадамларда – бошланғич нархнинг 3 фоизи миқдорида белгиланади.

 

Мулкка берилган ҳар бир таклиф савдони ўтказиш вақтини 10 дақиқадан узайтириб боради. Агар охирги тасдиқланган таклифдан сўнг 10 дақиқа давомида кейинги оширилган лот нархи бўйича таклиф иштирокчиларнинг биронтаси томонидан тасдиқланмаса, савдолар якунланади. Охирги таклифни тасдиқлаган иштирокчи савдо ғолиби деб топилади.

 

Мулк учун тўлов бир йўла ёки бўлиб-бўлиб тўлаш орқали амалга оширилади. Бўлиб-бўлиб тўлаш буюртмачи ва савдо ғолиби ўртасида ўзаро келишув бўйича белгиланади.

 

Савдо ғолибидан бир қадам паст нарх таклифини тасдиқлаган иштирокчи салоҳиятли ғолиб деб эътироф этилади.

Савдолар қуйидаги ҳолларда ўтказилмаган деб топилади:

 

  • савдоларда қатнашиш учун биронта ҳам талабгордан ариза келиб тушмаган бўлса;

  • савдолар куни иштирокчилар томонидан биронта ҳам таклиф тасдиқланмаса;

  • тўловлар ўз вақтида тўланмаган бўлса.

 

Эълон қилинган нарх бўйича сотишда эълон буюртмачининг ихтиёрига кўра белгиланган муддат ёки сотилгунгача электрон дўконга жойлаштирилади.

custom img

Экополиция ходими ўлими: уч нафар шахсга жиноят иши қўзғатилди

Экополиция инспектори Сирдарё дарёси ўзанида ўтказилган тезкор рейд давомида хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган эди.

custom img

Рейсингиз кечикдими? Энди сизга компенсация тўланиши мумкин

Рақобат қўмитасига ҳаво транспорти хизматлари бўйича мурожаатлар сони йилнинг биринчи ярмида 4,1 бараварга ошган.

custom img

Навоийдаги конда фожиа: икки ишчи ҳалок бўлган, жабрланганлар ҳам бор

Ҳозирча НКМК воқеа юзасидан расмий муносабат билдирганича йўқ.

custom img

20 миллионлик жаримани “йўқ қилиш” 500 долларга тушди

Самарқанддa “Энергосавдо” муҳандиси 20 млн сўмлик жаримани бекор қилиш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Глинкадаги портлашдан кейин “навбат” яна 10 та газ қувурларига келди

Ҳодисадан сўнг Тошкентнинг бошқа ҳудудларидаги газ тармоқларини текшириш учун махсус ишчи гуруҳ тузилди.

custom img

2 200 доллар эвазига “Умра”: фирма вакиллари қўлга тушди

Фарғона ва Наманганда фуқароларни ноқонуний равишда “Умра” зиёратига юборишни ваъда қилиб, пул талаб қилган сайёҳлик фирмаси вакиллари қўлга олинди.

custom img

77 та чиқинди полигонида саралаш хизмати бўйича танлов эълон қилинди

Танлов орқали чиқиндиларни саралашни йўлга қўйиш ва қайта ишлашга йўналтириладиган чиқиндилар ҳажмини ошириш кўзда тутилган.

custom img

Ўзбекистонда чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича 6 та лойиҳа амалга оширилади

Йилига 3,6 миллион тонна қаттиқ маиший чиқинди қайта ишланиб, 1,6 миллиард кВТ электр энергияси ишлаб чиқарилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"