Эрон Ҳормуз бўғозини очиш шартларини маълум қилди: АҚШдан жавоб кутилмоқда
Эрон АҚШ Теҳрон томонидан тақдим этилган шартларни бажармагунча Ҳормуз бўғозини кемалар қатнови учун очмаслигини маълум қилди.

Эрон АҚШ Теҳрон томонидан тақдим этилган шартларни бажармагунча Ҳормуз бўғозини кемалар қатнови учун очмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда Эрон парламенти — Мажлис спикери Муҳаммад Боқер Ғолибоф баёнот берди, дея хабар берди Point.md.
Ғолибофнинг таъкидлашича, Эрон халқининг қонуний ҳуқуқлари тан олиниб, АҚШ ўз зиммасидаги мажбуриятларни бажармагунча, музокараларнинг аввалги форматига қайтиш ва Ҳормуз бўғозини очиш имконияти мавжуд эмас.
Аввалроқ Эрон Олий миллий хавфсизлик кенгаши котиби Моҳсен Ризоий мамлакат ҳукумати Қатар воситачилари орқали АҚШга урушни тўхтатиш шартларини етказгани ва АҚШ президенти Дональд Трампнинг жавобини кутаётганини билдирган эди.








