Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Бутунхитой қўмитаси Раиси билан учрашди

Учрашувда икки давлат ўртасидаги муносабатларни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев Бутунхитой қўмитаси Раиси билан учрашди

 

Хитойга ташриф тадбирлари доирасида Президент Шавкат Мирзиёев Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши Бутунхитой қўмитаси Раиси Ван Хунин билан учрашув ўтказди.

 

Суҳбатда Хитой томони давлат раҳбари “Макон ва йўл” учинчи халқаро форумида илгари сурган муҳим ташаббусларни юксак баҳолади ва бунинг учун самимий миннатдорлик билдирди.

 

Ўзбекистон-Хитой дўстлик ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди.

 

Конструктив сиёсий мулоқотнинг бугунги даражаси ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро кўмак алоҳида мамнуният билан қайд этилди.

 

Самарқанд ва Сиань шаҳарларида ўтган саммитлар давомида эришилган келишувлар изчил амалга оширилмоқда. 

 

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик ижобий суръат билан ривожланиб бормоқда. Ҳудудлар ўртасидаги алоқалар фаоллашди. Охирги ойларда Ўзбекистонга Шинжон-Уйғур автоном ҳудуди, Шандунь, Шэньси, Цзянсу ва Цзянси музофотлари делегациялари ташриф буюрди. 

 

Маданий-гуманитар алоқалар ва таълимдаги алмашинувни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

custom img

Мактабгача ва мактаб таълимида ўзбек тилини ўқитиш методикаси такомиллаштирилади

180 нафар педагог ўзбек тилини замонавий методика асосида ўқитиш бўйича семинарда иштирок этмоқда.

custom img

Тошкентда ЙПХ талабига бўйсунмаган рақамсиз Malibu-2 ҳайдовчиси ушланди

ЙПХ ходимлари ҳайдовчига тўхташ ишорасини берган, бироқ у автомобилни кескин ортга буриб, қочишга уринган.

custom img

Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди

Бухоро халқаро аэропортида Президент Илҳом Алиев ва рафиқасини Президент Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси кузатиб қўйди.

custom img

Наманганда катерлар тўқнашуви оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Алкоголь ва тамаки соҳасига оид 8 та ҳужжатга 28 та ўзгартириш киритиш таклиф этилди

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш бўйича қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган янги лойиҳалар Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

custom img

Адолат тизиминниг янги қиёфаси халқ ишночи, қонун устуворлиги ва инсон қадри учун тарихий қадам

Инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш, қонун устуворлиги ва адолатни таъминлаш — “Одил судлов — 2030” стратегиясининг асосий мақсадларидан. Президентнинг тегишли Фармони билан суд тизимини 2030 йилгача ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Бухоронинг тарихий обидаларини зиёрат қилди

Ташриф давомида Озарбайжон делегациясига Бухоронинг Буюк Ипак йўлидаги муҳим савдо, илм-фан ва таълим маркази сифатидаги асрлик тарихи ҳақида сўзлаб берилди.

custom img

Йогурт идишига яширилган 267 грамм гиёҳвандлик моддаси аниқланди

Тошкентда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"