Ўзбекистон

Шаҳарлар кўчаларида кундузи оғир юк ташувчи транспортлар ҳаракати чекланиши мумкин

Транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш ҳамда белгиланган оғирлик ва габарит меъёрларига қўйилган талабларни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Шаҳарлар кўчаларида кундузи оғир юк ташувчи транспортлар ҳаракати чекланиши мумкин

 

Ҳужжат билан республикадаги барча тоифадаги автомобиль йўллари, кўприклар ва йўл ўтказгичларнинг хизмат кўрсатиш муддатини узайтириш ҳамда сақлаш харажатларини қисқартириш ҳам кўзда тутилмоқда.

 

Ҳукумат мазкур ҳужжат билан автомобиль йўлларида вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилувчи стационар шохобчалар ўрнатиш ва ундан фойдаланишга хусусий секторни жалб қилиш тизимини жорий этишни режалаштиряпти.

 

Шу билан бирга Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги 237-сон қарори билан тасдиқланган регламентда белгиланган юк кўтариш меъёрларига жавоб бермайдиган импортдан олиб келинган оғир юкларни ташувчи автотранспорт воситаларини (самосвал ва сочилувчан юкларни ташувчи ярим тиркамалар) республика ҳудудидаги ҳаракатини тартибга солинади.

 

Белгиланган юк кўтариш меъёрларига жавоб бермайдиган импорт қилинаётган ва ҳозирги кунда фаолият кўрсатаётган оғир юкларни ташувчи автотранспорт воситаларини республика ҳудудига олиб кириш ва ҳаракатланиши таъқиқланади.

 

Оғир юкларни ташувчи автотранспорт воситалари ҳаракатини эса маҳаллий аҳамиятга эга умумий фойдаланишдаги автомобил йўллари, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчаларида соат 08:00 дан 22:00 га қадар чеклаш режалаштирилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳужжат лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинган бўлиб, юридик кучга эга эмас.

custom img

Устингга қайноқ сув қуйсам, куясанми? — Жиззахдаги келинга зўравонлик ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган аёлнинг ҳолати юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланди.

custom img

Қарши Техника университетида ёнғин: бинони тутун қоплади

Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ.

custom img

Трансформатор ёнғини: айрим ҳудудлар вақтинча электрсиз қолди

Ёнғинга қисқа туташув ва трансформатор мойининг сизиб чиқиши сабаб бўлган.

custom img

Самарқанддаги портлаш: маҳаллий аҳоли норози

Ҳолат аҳоли яшаш жойларига яқин тоғли ҳудудда содир бўлган.

custom img

“Damas”да хавфли пойга: гувоҳномасиз ҳайдовчисига чора кўрилди

Ҳайдовчиси профилактика инспектори ва фуқароларнинг тўхташ ҳақидаги талабига бўйсунмай, юқори тезликда ҳаракатланган.

custom img

Болалар энди Ватанда: Россияда жазо ўтаётган ўзбекистонликларнинг фарзандлари қайтарилди

Улар бу пайтгача жазони ижро этиш муассасаси қошидаги болалар уйида тарбияланган.

custom img

Хурмузда музокаралар тўхтаб қолди: нефть бозори яна хавотирда

Омон воситачилигида Хурмуз бўғозида денгиз қатновини тартибга солиш бўйича ўтказилиши режалаштирилган учрашув қолдирилди. Бу қарор минтақадаги кескинлик ва жаҳон энергетика бозоридаги хавотирларни яна кучайтирди.

custom img

Аҳоли мурожаатлари эътиборсиз қолдирилди: 151 нафар мансабдор ишдан бўшатилди

Бандлик, маҳалла, МИБ, соғлиқни сақлаш, прокуратура, ижтимоий ҳимоя ва энергетика соҳаларида мурожаатлар билан ишлашда энг кўп камчилик аниқланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"