Сурхондарёдаги “мойка” 90 млнлик сув ўғирлагани аниқланди
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши очилган.

Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманида ичимлик суви таъминотидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, “Қ.А.” МЧЖ раҳбари Ж.А. автомобилларни ювиш шохобчасини ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги ичимлик суви тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 91,5 млн сўмлик ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.







