Ўзбекистон

Зураб Пололикашвили UNWTO Бош котиби лавозимига 3 муддатга сайланиш ҳуқуқини қўлга киритди

Самарқандда бўлиб ўтган БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг юбилей 25 сессиясида Зураб Пололикашвилига фаолиятини давом эттириш учун қайта сайланиш имконияти берилди.

Зураб Пололикашвили UNWTO Бош котиби лавозимига 3 муддатга сайланиш ҳуқуқини қўлга киритди

 

Самарқандда бўлиб ўтган БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг юбилей 25 сессиясида Зураб Пололикашвилига фаолиятини давом эттириш учун қайта сайланиш имконияти берилди.

 

Маълумот учун, Зураб Пололикашвили 2017 йилда UNWTO Бош котибига айланган. 2022 йилда Мадридда бўлиб ўтган Бош Ассамблеянинг 24 сессиясида эса иккинчи бор қайта сайланди. Унинг амалдаги ваколат муддати 2025 йилда тугайди. Шу йили Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган УНWТО Бош Ассамблеясининг 26-сессиясида ташкилот бош котиблигига навбатдаги сайлов ўтказилади.

 

Таъкидлаш жоизки, Зураб Пололикашвили бошчилигида UNWTO томонидан бир қанча ижобий ўзгаришлар амалга оширилмоқда. UNWTO'га аъзо давлатларда хорижлик туристлар сони кескин ошди. Хусусан, Ўзбекистонга 2022 йилда 5,2 миллион хорижлик сайёҳ келган бўлса, 2023 йилда бу рақам 7 миллионга етди.

 

Алоҳида қайд этиш керакки, пандемия даврида ҳам З.Пололикашвили туризм соҳаси ривожига қаратилган турли тадбирларни амалга оширди. Бунинг самараси ўлароқ туризм соҳаси барқарорлигини нисбатан сақлаб қолди ва пандемиядан кейин жадал суратларда ривожланмоқда.

 

Қолаверса, ташкилотга аъзо давлатлар сони ортиб бормоқда. Сўнгги икки йил ичида молиявий менежментда мисли кўрилмаган муваффақиятга эришилди: 2023 йилда ташкилот бюджетнинг мунтазам даромади 14,3 миллион еврога етди. Зураб Пололикашвили бу маблағлар ташкилотга аъзо давлатларда туризм соҳаси ривожи учун сарфланишини бир неча бор таъкидлаган.

 

Бундан ташқари, UNWTO ҳозирда 58 миллат вакилларидан иборат 186 нафар ходимга эга. Ташкилот ёш истеъдодларни қўллаб-қувватламоқда, гендер тенглигига амал қилмоқда.

 

З.Пололикашвили UNWTO Бош котиби сифатида Аргентина, Хитой, Ҳиндистон, Ўзбекистон каби давлатлардаги фаолиятини янада кучайтириш ниятида. Ташкилот, шунингдек, таълимни кучайтириш, инвестицияларни ошириш ва изчил ислоҳотлар орқали туризм соҳасини янада ривожлантиришни устувор мақсад сифатида белгилаган.

custom img

Мактабгача ва мактаб таълимида ўзбек тилини ўқитиш методикаси такомиллаштирилади

180 нафар педагог ўзбек тилини замонавий методика асосида ўқитиш бўйича семинарда иштирок этмоқда.

custom img

Тошкентда ЙПХ талабига бўйсунмаган рақамсиз Malibu-2 ҳайдовчиси ушланди

ЙПХ ходимлари ҳайдовчига тўхташ ишорасини берган, бироқ у автомобилни кескин ортга буриб, қочишга уринган.

custom img

Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди

Бухоро халқаро аэропортида Президент Илҳом Алиев ва рафиқасини Президент Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси кузатиб қўйди.

custom img

Наманганда катерлар тўқнашуви оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Алкоголь ва тамаки соҳасига оид 8 та ҳужжатга 28 та ўзгартириш киритиш таклиф этилди

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш бўйича қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган янги лойиҳалар Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

custom img

Адолат тизиминниг янги қиёфаси халқ ишночи, қонун устуворлиги ва инсон қадри учун тарихий қадам

Инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш, қонун устуворлиги ва адолатни таъминлаш — “Одил судлов — 2030” стратегиясининг асосий мақсадларидан. Президентнинг тегишли Фармони билан суд тизимини 2030 йилгача ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Бухоронинг тарихий обидаларини зиёрат қилди

Ташриф давомида Озарбайжон делегациясига Бухоронинг Буюк Ипак йўлидаги муҳим савдо, илм-фан ва таълим маркази сифатидаги асрлик тарихи ҳақида сўзлаб берилди.

custom img

Йогурт идишига яширилган 267 грамм гиёҳвандлик моддаси аниқланди

Тошкентда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"