Ўзбекистон

Одил Абдураҳмонов Олий таълим вазири бўлиши кутилмоқда

У муқаддам Транспорт университетига ректорлик қилган.

Одил Абдураҳмонов Олий таълим вазири бўлиши кутилмоқда

Одил Қаландарович Абдураҳмонов олий таълим, фан ва инновациялар вазири этиб тайинланади. Бу ҳақда ўз манбасига таяниб, Kun.uz хабар бермоқда.

 

Одил Абдураҳмонов 1978 йилда туғилган, иқтисодиёт фанлари доктори илмий даражасига эга. У муқаддам президент девони (ҳозирги президент администрацияси)да бош консультант лавозимида, кейинроқ девоннинг ижро аппарати раҳбари Зайнилобиддин Низомиддиновнинг ўринбосари бўлиб ишлаган.

 

Кейинроқ Республика бандлик, меҳнат муҳофазаси ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш илмий маркази раҳбари бўлган. 

 

2018 йил 31 июлда олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган.

 

2019 йил апрель ойида президент администрациясига қайтиб, президентнинг фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси (Абдужаббор Абдувоҳидов)га ўринбосар бўлган, 2020 йил июлида Транспорт университети ректори лавозимига ўтказилганди.

 

2022 йил августида Ўзбекистон президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланган, 2023 йил августида президент администрациясидаги ислоҳотлар доирасида тузилган Ижтимоий ривожланиш департаменти директори сифатида иш бошлаганди. 

custom img

Сирдарёда алимент тўлашдан қочиб юрган ота ушланди

Қидирув ҳаракатлари натижасида қарздор ота топилиб, давлат ижрочисига топширилди.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон Биринчи хонимлари “Охун Гузар” шоурумига ташриф буюрдилар

Меҳмонларга келин сарпоси, сўзана, “келин салом”, “бешик тўйи” ва бошқа миллий анъаналар намойиш этилди.

custom img

Янги Тошкентда “Озарбайжон” боғи барпо этилади

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев бўлажак боғ ҳудудида рамзий капсулани жойлаштириб, лойиҳани амалга оширишга старт берди.

custom img

Янги Тошкент лойиҳаси Озарбайжон Президентига тақдимот қилинди

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекциясига ташриф буюрди.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари ОАВ вакиллари билан учрашди

Икки мамлакат етакчилари музокаралар якунлари юзасидан фикр билдирди. Икки давлат ўртасида Абадий дўстлик тўғрисидаги шартнома имзолангани тарихий ташрифнинг энг муҳим натижаси сифатида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон ноёб Қуръон яратиш бўйича жаҳон хаттотлари танловини эълон қилади

Танлов “Ислом цивилизацияси: янги нигоҳ — янги кашфиётлар” халқаро медиафоруми доирасида ўтказилади.

custom img

Озарбайжон Президенти Кўксаройда тантанали кутиб олинди

Суратга тушилгандан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.

custom img

Озарбайжон Президенти рафиқаси билан Тошкентга келди

Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарлари олий даражадаги музокаралар ўтказиб, Олий давлатлараро кенгашнинг учинчи йиғилишида иштирок этади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"