Сиёсат

“Бугун биз бутунлай бошқача Ўзбекистонни кўриб турибмиз” — Илҳом Алиев

Озарбайжон Президенти Ўзбекистоннинг сўнгги йиллардаги тараққиёти ва Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилган ислоҳотларга юқори баҳо берди.

“Бугун биз бутунлай бошқача Ўзбекистонни кўриб турибмиз” — Илҳом Алиев

 

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Ўзбекистоннинг сўнгги йиллардаги тараққиёти ва Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилган ислоҳотларга юқори баҳо берди.

 

Илҳом Алиевнинг таъкидлашича, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон раҳбарлигига келган даврдаги вазият билан бугунги ҳолат ўртасида катта фарқ бор.

 

“Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга раҳбарлик қилишни бошлаганида вазият бутунлай бошқача эди. Буни Ўзбекистон фуқаролари ҳам, биз ҳам жуда яхши биламиз. Шу сабабли у мамлакатни ривожланиш йўлига қўйиш ҳамда давлатнинг иқтисодий жиҳатларини нолдан шакллантириш учун катта куч билан ишлашига тўғри келди”, деди Илҳом Алиев.

 

Озарбайжон Президенти бугунги Ўзбекистонни жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллаган давлат сифатида баҳолади.

 

“Бугун биз бутунлай бошқача Ўзбекистонни кўриб турибмиз — жаҳон ҳамжамиятининг жуда ҳурматга сазовор аъзосига айланган Ўзбекистонни. Саноатни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, энергетика, транспорт инфратузилмаси билан боғлиқ масалалар жуда тезкор ва самарали ҳал этилмоқда”, деди у.

 

Илҳом Алиев Ўзбекистонда амалга оширилган ислоҳотлар Озарбайжон билан ҳамкорлик лойиҳаларини ривожлантириш учун муҳим замин яратганини таъкидлади.

 

“Шавкат Мирзиёев ва унинг жамоаси томонидан Ўзбекистон учун қилинган ишлар ва бу ислоҳотлар бўлмаганида, бирорта ҳам ҳамкорлик лойиҳасини амалга оширишнинг имкони бўлмасди”, деди Озарбайжон Президенти.

 

У Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон раҳбарлигига келгунига қадар икки мамлакат ўртасида бирорта ҳам қўшма лойиҳа бўлмаганини ҳам қайд этди.

 

Айни пайтда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган. Илҳом Алиев мазкур кўрсаткичга эришиш узоқ муддатли истиқбол эмас, балки яқин икки йил ичида амалга оширилиши мумкин бўлган вазифа эканини таъкидлади.

 

Озарбайжон раҳбари, шунингдек, икки мамлакат иқтисодиёти эҳтиёж сезаётган соҳаларда инвестиция лойиҳалари ва ўзаро сармояларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бундай ҳамкорлик Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг параллель равишда ривожланиши натижасида юзага келмоқда.

custom img

Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жомарт Тоқаев телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон раҳбари Тоқаевни Қозоғистон тарихида илк бор бир палатали Қурултойга сайлов муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.

custom img

Тошкентда Ўзбекистон ва Озарбайжон Биринчи хонимлари учрашуви бўлиб ўтди

Зироат Мирзиёева ва Меҳрибон Алиева Ислом цивилизацияси марказидаги тарихий экспозициялар, жумладан, Усмон Мушафи билан танишди.

custom img

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Низомий номидаги Педагогика университетининг янги кампусини очди

Мажмуада жами 20 минг нафар талабага мўлжалланган ўқув бинолари ҳамда 5 минг ўринли талабалар турар жойлари ташкил этилиши режалаштирилган.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон Абадий дўстлик тўғрисидаги шартномани имзолади

Олий даражадаги музокаралар якунида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев "Ҳайдар Алиев" ордени, Президент Илҳом Алиев "Олий Даражали Дўстлик" ордени билан тақдирланди

Маросимда икки давлат раҳбарининг қардош халқлар ўртасидаги яқинлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги хизматлари алоҳида таъкидланди.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари Олий давлатлараро кенгашнинг учинчи йиғилишини ўтказди

Бир қатор соҳалардаги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга старт берилди.

custom img

Илҳом Алиев 23–24 август кунлари Ўзбекистонда бўлади

Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар ва Олий давлатлараро кенгашнинг учинчи йиғилиши ўтказилади.

custom img

Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги Мамай пункти қайта очилиши мумкин

Шунингдек, Карбен–Мамай автомобиль йўлини қуриш лойиҳаси ҳам кўриб чиқилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"