Ўзбекистон

Тошкентнинг 3 та туманида иссиқ сув ўчирилади

Иссиқ сув таъминоти 31 октябрь куни тўлиқ тикланади.

Тошкентнинг 3 та туманида иссиқ сув ўчирилади

 

Тошкент шаҳрининг Юнусобод, Мирзо-Улуғбек ва Яшнобод туманларидаги айрим ҳудудларда иссиқ сув таъминоти ўчирилади.

 

Маълум қилинишича, асосий иссиқлик энергиясини етказиб берувчи "Тошкент иссиқлик маркази" МЧЖ 1-ИМ қозонхонаси газ таъминотидан вақтинчалик узилади. Тўхташ сабаби "Ҳудудгаз Пойтахт" юқори босимли газ қувуридаги режалаштирилган ишлар билан боғлиқ бўлиб ишлар 30 октябрь куни соат 08:00 дан 31 октябрь соат 20:00 гача амалга оширилади.

 

Иссиқ сувни ўчириш қуйидаги ҳудудларга таъсир қилади:

 

Юнусобод тумани: С-4, С-5, С-6 даҳалари, А. Дониш, Эргашев, Бодомзор, Боғишамол, Ғуломов, Гидрометеорология маркази, A.Temur кўчалари.

 

Мирзо Улуғбек тумани: Навниҳол, Неъмат, Шаҳриобод, Дўрмон йўли, Мўминов, Зиёлилар, Хожибоев, Қаландар, М.Улуғбек, Левитан, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги госпитали ҳудуди, Сайрам, Буюк Ипак Йўли, М. Юсуф, Мустақиллик, Оққўрғон, Иргашев, K.Niyozov, Муртазаев, P.Salar, P.Pishpek кўчалари, H.Olimjon майдони, С-1, С-2, Яланғоч, Бўз-1, Паркент даҳалари.

 

Яшнобод тумани: Боткина, Ташселмаш, Мирзо Улуғбек даҳалари, Риёзий, Паркент, Сиолковский, Махтимқули кўчалари.

 

Иссиқ сув таъминотининг тўлиқ тикланиши газ таъминоти қайта тикланганидан ва 1-ИМ қозонхонаси ишга туширилгандан сўнг (тахминан 31 октябрь ярим тунда) амалга оширилади.

custom img

Мактабгача ва мактаб таълимида ўзбек тилини ўқитиш методикаси такомиллаштирилади

180 нафар педагог ўзбек тилини замонавий методика асосида ўқитиш бўйича семинарда иштирок этмоқда.

custom img

Тошкентда ЙПХ талабига бўйсунмаган рақамсиз Malibu-2 ҳайдовчиси ушланди

ЙПХ ходимлари ҳайдовчига тўхташ ишорасини берган, бироқ у автомобилни кескин ортга буриб, қочишга уринган.

custom img

Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди

Бухоро халқаро аэропортида Президент Илҳом Алиев ва рафиқасини Президент Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси кузатиб қўйди.

custom img

Наманганда катерлар тўқнашуви оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Алкоголь ва тамаки соҳасига оид 8 та ҳужжатга 28 та ўзгартириш киритиш таклиф этилди

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш бўйича қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган янги лойиҳалар Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

custom img

Адолат тизиминниг янги қиёфаси халқ ишночи, қонун устуворлиги ва инсон қадри учун тарихий қадам

Инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш, қонун устуворлиги ва адолатни таъминлаш — “Одил судлов — 2030” стратегиясининг асосий мақсадларидан. Президентнинг тегишли Фармони билан суд тизимини 2030 йилгача ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Бухоронинг тарихий обидаларини зиёрат қилди

Ташриф давомида Озарбайжон делегациясига Бухоронинг Буюк Ипак йўлидаги муҳим савдо, илм-фан ва таълим маркази сифатидаги асрлик тарихи ҳақида сўзлаб берилди.

custom img

Йогурт идишига яширилган 267 грамм гиёҳвандлик моддаси аниқланди

Тошкентда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"