Ўзбекистон

Россия Ўзбекистонга нефть етказиб беришни оширади

Бу бўйича Москвада уч томонлама ҳужжат имзоланган.

Россия Ўзбекистонга нефть етказиб беришни оширади

 

Россиядан Ўзбекистонга нефть хомашёси етказиб бериш ҳажми оширилади, дея хабар бермоқда Энергетика вазирлиги.

 

2024 йилда Россиядан Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга нефть хомашёси етказиб бериш ҳажмини 1 миллион тоннага етказиш режалаштирилмоқда. Бу 2023 йилнинг 3 ноябрь куни Москвада имзоланган уч томонлама ҳужжатда қайд этилган.

 

Ҳужжатни Россия Федерацияси Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари P.Sorokin, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари A.Axmedxadjayev ва Қозоғистон Республикаси энергетика вазири ўринбосари E.Akkenjenov имзолади.

 

Ҳужжатда қайд этилишича, келишувни амалга оширишда “ОмскПавлодар – Чимкент – Шагир” нефть қувури орқали юк ташишни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 

Шартномада томонларнинг узоқ муддатли асосда 2024 йилда ва кейинги йилларда нефть хомашёси етказиб беришни 1 миллион тоннага етказиш бўйича тижорат шартномаларини амалга оширишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатиши белгилаб қўйилган. Жумладан, нефть хомашёсининг ўзаро мақбул нархини келишиш ҳамда унинг ҳажмини оширишни ҳисобга олган ҳолда, томонларнинг мамлакатлари ҳудуди бўйлаб нефть хомашёсини тўлиқ ҳажмда тўсқинликсиз ташиш таъминланади.

 

Ушбу шартнома қуйидаги мақсадларни амалга оширишга имкон беради:

 

- жорий йилнинг 6-7 октябрь кунлари бўлиб ўтган муҳокамалар чоғида уч Давлат раҳбарлари ўртасида эришилган келишувни тезкорлик билан амалга ошириш;

 

- транспорт харажатларини ҳисобга олган ҳолда, темирйўл орқали етказиб беришга нисбатан арзонроқ бўлган нефть қувурлари таъминотини ривожлантириш;

 

- Ўзбекистон Республикаси ҳамда чегарадош ҳудудларнинг нефть қувурлари инфратузилмасини ривожлантиришга кўмаклашиш;

 

- нефть хомашёси билан барқарор таъминлаш ва мамлакатда юқори сифатли бензин ҳамда бошқа ёқилғи-мойлаш материалларини ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши муносабати билан Ўзбекистондаги нефтни қайта ишлашга ихтисослаштирилган иккита заводнинг ишлаб чиқариш самарадорлигини юксалтириш;

 

- бензин ишлаб чиқаришнинг кўпайиши Ўзбекистонда ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини ҳам кенгайтириш имконини яратади. Бу эса хизмат кўрсатиш ҳамда ёқилғи сотиш географияси бўйича аҳолига сифат жиҳатидан янги хизматлар кўрсатиш имконини беради;

 

- Россия нефть хомашёсининг барқарор таъминоти мавжуд нефтни қайта ишлаш қувватларини модернизация қилишга, шунингдек, янгиларини қуриш ва юқори қўшимча қийматга эга экспорт маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтиришга ёрдам беради.

custom img

Мактабгача ва мактаб таълимида ўзбек тилини ўқитиш методикаси такомиллаштирилади

180 нафар педагог ўзбек тилини замонавий методика асосида ўқитиш бўйича семинарда иштирок этмоқда.

custom img

Тошкентда ЙПХ талабига бўйсунмаган рақамсиз Malibu-2 ҳайдовчиси ушланди

ЙПХ ходимлари ҳайдовчига тўхташ ишорасини берган, бироқ у автомобилни кескин ортга буриб, қочишга уринган.

custom img

Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди

Бухоро халқаро аэропортида Президент Илҳом Алиев ва рафиқасини Президент Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси кузатиб қўйди.

custom img

Наманганда катерлар тўқнашуви оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Алкоголь ва тамаки соҳасига оид 8 та ҳужжатга 28 та ўзгартириш киритиш таклиф этилди

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш бўйича қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган янги лойиҳалар Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

custom img

Адолат тизиминниг янги қиёфаси халқ ишночи, қонун устуворлиги ва инсон қадри учун тарихий қадам

Инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш, қонун устуворлиги ва адолатни таъминлаш — “Одил судлов — 2030” стратегиясининг асосий мақсадларидан. Президентнинг тегишли Фармони билан суд тизимини 2030 йилгача ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Бухоронинг тарихий обидаларини зиёрат қилди

Ташриф давомида Озарбайжон делегациясига Бухоронинг Буюк Ипак йўлидаги муҳим савдо, илм-фан ва таълим маркази сифатидаги асрлик тарихи ҳақида сўзлаб берилди.

custom img

Йогурт идишига яширилган 267 грамм гиёҳвандлик моддаси аниқланди

Тошкентда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"