Рустам Минниханов амалий ташриф билан Қорақалпоғистонга келди
Бугун республика раҳбари бошчилигидаги Татаристон делегацияси қатор корхоналарга ташриф буюради.

Татаристон раис Рустам Миннихонов амалий ташриф билан Қорақалпоғистон республикасига келди. Бу ҳақида "Таtar-inform" АА хабар берди.
Рустам Миннихоновни автоном вилоят пойтахти Нукус шаҳри халқаро аэропортида Қорақалпоғистон республикаси парламенти раиси Аманбай Ўринбоев ва Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси Фарҳод Эрмановлар кутиб олди.
Бугун республика раҳбари бошчилигидаги Татаристон делегацияси қатор корхоналарга ташриф буюради. Шунингдек, Қорақалпоғистон раҳбарияти билан ишчи учрашув бўлиб ўтади.







