Тошкентда шахмат бўйича жаҳон чемпионати ўтказилиши мумкин
Чемпионат йил охирида ўтказилиши кутиляпти.

Тезкор шахмат бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати жорий йил декабрь ойининг сўнгги кунларида Тошкентда ўтказилиши мумкин.
Яқинда ФИДЕ комиссияси вакиллари Тошкентга келиб, тегишли мажмуалар, зарур объектлар билан танишган.
Молиявий масалалар ўз ечимини топса, тезкор шахмат бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати Ўзбекистонда уюштирилади.







