Самарқанддаги “СРИС-21 яшил боғи”да 1000 туп дарахт кўчати ўтқазилди
Боғ ҳудуди 2,5 гектарга тенг бўлиб, аҳоли учун хизмат қиладиган жамоатчилик боғига айлантирилади.

БМТнинг Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси (СРИС-21) ижросини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-сессияси доирасида Самарқандда “СРИС-21 яшил боғи” барпо қилинди.
Тадбирда БМТ Бош котиби ўринбосари, Чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш бўйича Конвенция ижрочи котиби Иброҳим Тиав, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамда хорижий делегациялар вакиллари иштирок этди.
Тадбир давомида “СРИС-21 яшил боғи”да 1000 туп дарахт кўчатлари ўтқазилди. Маълумот учун, боғ ҳудуди 2,5 гектарга тенг бўлиб, аҳоли учун хизмат қиладиган жамоатчилик боғига айлантирилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бошланган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси бугун анъанага айланди. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, вазирлик ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида юртимиз бўйлаб дарахт кўчатлари ўтқазилмоқда.
Хусусан, ушбу лойиҳа бошланганидан бери ўтган 2 йилда уй-жой массивларида 1 минг 200 гектардан ортиқ яшил боғ ва жамоат парклари, 1 миллион гектардан зиёд яшил ҳудуд ва қопламалар барпо этилди.
Жорий йилда эса 25-октябрдан 1 декабргача “кузги дарахт экиш мавсуми” эълон қилинди, унинг доирасида 85 миллион туп кўчат экиш режалаштирилган.
Қолаверса, ўрмон хўжаликларида 5 миллион дона дарахт экиш, чиқинди полигонлари атрофида ва йирик саноат корхоналари ҳудудида “яшил белбоғ” яратиш, дала четларида 20 миллион туп терак, тут ва узум экиш, боғча, мактаб, олийгоҳ ва шифохоналар ҳудудида 3,5 миллионта кўчат экиш, Оролнинг қуриган тубида 100 минг гектарда “яшил қоплама”ларни барпо этиш кўзда тутилган.
Боғ ҳудуди 2,5 гектарга тенг бўлиб, аҳоли учун хизмат қиладиган жамоатчилик боғига айлантирилади.
БМТнинг Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси (СРИС-21) ижросини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-сессияси доирасида Самарқандда “СРИС-21 яшил боғи” барпо қилинди.
Тадбирда БМТ Бош котиби ўринбосари, Чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш бўйича Конвенция ижрочи котиби Иброҳим Тиав, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамда хорижий делегациялар вакиллари иштирок этди.
Тадбир давомида “СРИС-21 яшил боғи”да 1000 туп дарахт кўчатлари ўтқазилди. Маълумот учун, боғ ҳудуди 2,5 гектарга тенг бўлиб, аҳоли учун хизмат қиладиган жамоатчилик боғига айлантирилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бошланган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси бугун анъанага айланди. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, вазирлик ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида юртимиз бўйлаб дарахт кўчатлари ўтқазилмоқда.
Хусусан, ушбу лойиҳа бошланганидан бери ўтган 2 йилда уй-жой массивларида 1 минг 200 гектардан ортиқ яшил боғ ва жамоат парклари, 1 миллион гектардан зиёд яшил ҳудуд ва қопламалар барпо этилди.
Жорий йилда эса 25 октябрдан 1 декабргача “кузги дарахт экиш мавсуми” эълон қилинди, унинг доирасида 85 миллион туп кўчат экиш режалаштирилган.