Ўзбекистоннинг Биринчи хоними Ғазо секторида ўт очишни зудлик билан тўхтатишга чақирди
Зироат Мирзиёева Туркия Республикасининг Биринчи хоними Эмине Эрдоғаннинг таклифига биноан 15 ноябрь куни "Фаластинда тинчлик учун биргаликда" саммитида иштирок этди.

Зироат Мирзиёева Туркия Республикасининг Биринчи хоними Эмине Эрдоғаннинг таклифига биноан 15 ноябрь куни "Фаластинда тинчлик учун биргаликда" саммитида иштирок этди.
"Ўзбекистон халқи Фаластиннинг тинч аҳолиси бошига тушган кулфат ва қайғу-аламларни юракдан ўтказмоқда", — деди Ўзбекистон Президентининг рафиқаси Зироат Мирзиёева Истанбулдаги саммитда.


Биринчи хоним ҳар икки томонни ҳам зудлик билан ўт очиш ва жанговар ҳаракатларни тўхтатиш, танг аҳволда қолган аҳолига гуманитар ёрдам етказиш учун имконият яратиш, низони фақатгина тинч, дипломатия йўли билан “икки халқ учун икки давлат” тамойили асосида ҳал этишга чақириб, Ўзбекистоннинг бу борадаги қатъий позициясини яна бир бор билдирди.
Ўзбекистон Фаластин халқи билан бирдам ва якдил экани, унинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти резолюцияларига мувофиқ ўз мустақил давлатини барпо этишга бўлган ҳуқуқини тўлиқ қўллаб-қувватлаши таъкидланди.
Саммит якунида давлат ва ҳукумат раҳбарлари рафиқаларининг Ғазо сектори бўйича йиғилиши Яхши ният декларацияси қабул қилинди.










