Андижондаги мактабларда пул йиғиляптими?
Расмийлар тармоқда тарқалган хабарларга изоҳ берди.

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Андижон туманидаги мактабларда пул йиғилаётгани айтилган хабарлар тарқалди. Ҳолатга вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати ушбу ҳолат юзасидан ММТБ ҳамкорлигида ўрганиш ҳаракатларини бошлаган.
"Якуний ва батафсил маълумотлар эълон қилинади. Ушбу ҳолат тасдиқланган тақдирда, тегишли тартибда қонуний ёндашув амалга оширилади", дейилади расмий изоҳда.







