Тошкентда Тез ёрдам ходими беморга тегажоғлик қилгани айтилмоқда
ССВ ҳолат юзасидан расмий изоҳ берди.

Ижтимоий тармоқларда тез тиббий ёрдам ходими бемор аёлга тегажоғлик қилгани айтилган хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, айни пайтда мазкур ҳолат бўйича вазирлик ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш олиб борилмоқда. Унинг натижалари бўйича батафсил хабар берилади.
"Вазиятга аниқлик киритилмагунча жамоатчилик вакилларидан масалани турлича талқин қилмасликларини сўраймиз", дейилади расмий изоҳда.







