Тошкентдан Куала-Лумпурга арзон рейслар қўйилмоқда
Парвозлар ҳафтада бир марта амалга оширилади.

Индонезиянинг "Batik Air" авиакомпанияси Куала-Лумпур билан Тошкент ўртасида қатновларни йўлга қўймоқда.
Биринчи парвоз 2023 йил 15 декабрга режалаштирилмоқда. Куала-Лумпур — Тошкент — Куала-Лумпур йўналиши бўйича мунтазам парвозлар Airbus А330 самолётларида ҳафтада бир марта жума кунлари амалга оширилади.
Авиакомпания вакиллари "Uzbekistan Airports" раҳбарияти билан учрашув давомида минтақада йўналишлар тармоғини ривожлантириш ва парвозлар сонини кўпайтириш ниятини билдирган. Ўз навбатида, бошқарув компанияси авиаташувчини қўллаб-қувватлашда давом этишга тайёрлигини маълум қилган.
"Batik Air" — бош қароргоҳи Жакартада жойлашган Индонезия авиакомпанияси бўлиб, Индонезия ичида мунтазам йўловчи рейсларини амалга оширади ҳамда "Lion Air" (лоукостер) арзон авиакомпаниясининг шўба корхонаси ҳисобланади.







