Ўзбекистон

Умра тадбирини амалга оширувчи туроператорлар номи эълон қилинди

Муқаддас зиёратни ташкил қилиш ва амалга ошириш бўйича турфирмалар рейтингига 10 та ташкилот киритилди.

Умра тадбирини амалга оширувчи туроператорлар номи эълон қилинди

 

 Умра тадбирини амалга ошириш учун рухсат берилган ташкилотларнинг дастлабки рўйхати эълон қилинди, дея хабар берди Туризм қўмитаси.

 

Умра зиёратини ташкил қилиш ва амалга ошириш бўйича турфирмалар рейтингига 10 та ташкилот киритилган. Уларнинг 5 таси Андижон вилоятида, 2 таси Наманган вилоятида, 3 таси эса Тошкент шаҳрида жойлашган.

 

Шу йилнинг 1 ноябридан Умра тадбирини ташкил этиш бўйича янги талаблар кучга кирди. Эндиликда туристик фаолиятни амалга ошириш лицензияси чиқиш туризми кичик турининг Умра хизматларини кўрсатиш фаолияти бўйича қўшимча лицензия талаблари ва шартлари жорий этилади.

 

2023 йил 1 октябрдан Умра хизматларини кўрсатувчи туроператорлар фаолиятини рейтинг асосида баҳолаш тизими жорий қилинди.

 

Шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари Саудия Арабистонига сафар қилиш учун электрон виза олишлари мумкин. Саудия Арабистони “E-visa”си бир йиллик, кўп марталик кириш визаси бўлиб, сайёҳларга мамлакатда 90 кунгача бўлиш имконини беради.

custom img

625 граммлик «юк»: уч ҳолат фош этилди

Хоразм ва Жиззахда ўтказилган тезкор тадбирларда гиёҳвандлик воситалари яширилган учта ҳолат фош этилди.

custom img

Экополиция ходими ўлими: уч нафар шахсга жиноят иши қўзғатилди

Экополиция инспектори Сирдарё дарёси ўзанида ўтказилган тезкор рейд давомида хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган эди.

custom img

Рейсингиз кечикдими? Энди сизга компенсация тўланиши мумкин

Рақобат қўмитасига ҳаво транспорти хизматлари бўйича мурожаатлар сони йилнинг биринчи ярмида 4,1 бараварга ошган.

custom img

Навоийдаги конда фожиа: икки ишчи ҳалок бўлган, жабрланганлар ҳам бор

Ҳозирча НКМК воқеа юзасидан расмий муносабат билдирганича йўқ.

custom img

20 миллионлик жаримани “йўқ қилиш” 500 долларга тушди

Самарқанддa “Энергосавдо” муҳандиси 20 млн сўмлик жаримани бекор қилиш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Глинкадаги портлашдан кейин “навбат” яна 10 та газ қувурларига келди

Ҳодисадан сўнг Тошкентнинг бошқа ҳудудларидаги газ тармоқларини текшириш учун махсус ишчи гуруҳ тузилди.

custom img

2 200 доллар эвазига “Умра”: фирма вакиллари қўлга тушди

Фарғона ва Наманганда фуқароларни ноқонуний равишда “Умра” зиёратига юборишни ваъда қилиб, пул талаб қилган сайёҳлик фирмаси вакиллари қўлга олинди.

custom img

77 та чиқинди полигонида саралаш хизмати бўйича танлов эълон қилинди

Танлов орқали чиқиндиларни саралашни йўлга қўйиш ва қайта ишлашга йўналтириладиган чиқиндилар ҳажмини ошириш кўзда тутилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"