Сирдарёда йўқолганига 10 кун бўлган аёлнинг жасади каналдан ўлик ҳолда топилди
49 ёшли марҳуманинг опаси синглиси бедарак йўқолгани ҳақида ИИБга мурожаат қилган.

Бош Прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, Гулистон шаҳар "Улуғ йўл" МФЙда яшовчи фуқаро шаҳар ИИБга мурожаат қилиб, 1974 йилда туғилган синглиси С.А. 2023 йилнинг 12 октябрь куни яшаш хонадонидан номаълум томонига чиқиб кетиб, қайтиб келмасдан бедарак йўқолганлигини маълум қилиб, уни топишда амалий ёрдам сўраган.
Шунингдек, Гулистон шаҳар Мирзаобод тумани, "Йўлдошобод" МФЙ, маҳаллий фуқаролардан бири шаҳар ҳудудидан оқиб ўтувчи "Дўстлик" каналининг 53-километридан номаълум аёл жинсига мансуб фуқаронинг мурдасини кўриб қолганини маълум қилган.
Бундан ташқари, мурда ташқи томондан кўздан кечирилганда тан жароҳатлари йўқлиги маълум бўлган ва мазкур ҳолат юзасидан судга оид тиббий экспертизаси тайинланган. Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.







