Ўзбекистон

Болаларнинг 60 фоизидан ортиғи ўз ҳуқуқларини ҳимоя қила олмайди

Бола ҳуқуқлари бўйича ўтказилган У-Репорт сўрови натижалари эълон қилинди.

Болаларнинг 60 фоизидан ортиғи ўз ҳуқуқларини ҳимоя қила олмайди

 

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева 23 ноябрь — Жаҳон болалар куни муносабати билан болалар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилот вакиллари билан учрашди. Унда бола ҳуқуқлари бўйича ўтказилган У-Репорт сўрови натижалари эълон қилинди.

 

Сўровномада 1 минг 800 дан ортиқ респондент бола ҳуқуқларини амалга ошириш бўйича ўз фикрларини билдирган.

 

Сўров натижаларига мувофиқ, респондентларнинг тўртдан бир қисмидан озроғи (22 фоиз) бола ҳуқуқлари бузилган тақдирда, уларни қандай ҳимоя қилишни билади.

 

Баъзи болалар ўз ҳуқуқлари ҳақида гапиришдан уяладилар (16 фоиз) ёки ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ҳаракат қилсалар, жазоланишдан қўрқадилар (13 фоиз).

 

Болаларнинг 60 фоизидан ортиғи, агар уларнинг ҳуқуқлари у ёки бу сабабларга кўра бузиладиган бўлса, ўз ҳуқуқларни ҳимоя қила олмасликларини айтишган.

 

Сенат мажлисининг ёш иштирокчилари болаларнинг энг кўп бузиладиган ҳуқуқлари юзасидан ўз фикрларини билдирган. Унда мактабга бормаслик, иқлим ўзгариши ва атроф-муҳит, болаларнинг йўллардаги хавфсизлиги, оиладаги зўравонлик ҳамда ўсмирларнинг руҳий саломатлиги масалаларига урғу берди.

 

У-Репорт сўровлари шуни кўрсатадики, қишлоқ жойларда респондентларнинг 70 фоизи, шаҳар ва вилоят марказларида яшовчи респондентларнинг 85 фоизи интернетдан бепул фойдаланиш имкониятига эга. Сенатдаги йиғилишда ёш иштирокчилар интернетдаги зарарли сайтларга блок қўйиш ҳамда интернетда болалар хавфсизлигини таъминлашга жиддий эътибор қаратишни сўраган.

 

Аввалроқ вояга етмаган шахсларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этган шахсларнинг болалар билан ишлаши қатъиян ман этилиши хабар қилинган.

custom img

Мактабгача ва мактаб таълимида ўзбек тилини ўқитиш методикаси такомиллаштирилади

180 нафар педагог ўзбек тилини замонавий методика асосида ўқитиш бўйича семинарда иштирок этмоқда.

custom img

Тошкентда ЙПХ талабига бўйсунмаган рақамсиз Malibu-2 ҳайдовчиси ушланди

ЙПХ ходимлари ҳайдовчига тўхташ ишорасини берган, бироқ у автомобилни кескин ортга буриб, қочишга уринган.

custom img

Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди

Бухоро халқаро аэропортида Президент Илҳом Алиев ва рафиқасини Президент Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси кузатиб қўйди.

custom img

Наманганда катерлар тўқнашуви оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Алкоголь ва тамаки соҳасига оид 8 та ҳужжатга 28 та ўзгартириш киритиш таклиф этилди

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш бўйича қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган янги лойиҳалар Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

custom img

Адолат тизиминниг янги қиёфаси халқ ишночи, қонун устуворлиги ва инсон қадри учун тарихий қадам

Инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш, қонун устуворлиги ва адолатни таъминлаш — “Одил судлов — 2030” стратегиясининг асосий мақсадларидан. Президентнинг тегишли Фармони билан суд тизимини 2030 йилгача ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Бухоронинг тарихий обидаларини зиёрат қилди

Ташриф давомида Озарбайжон делегациясига Бухоронинг Буюк Ипак йўлидаги муҳим савдо, илм-фан ва таълим маркази сифатидаги асрлик тарихи ҳақида сўзлаб берилди.

custom img

Йогурт идишига яширилган 267 грамм гиёҳвандлик моддаси аниқланди

Тошкентда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"