Ўзбекистон

Ўзбекистонда “Яшил тўлов” платформаси жорий қилинади

2024 – 2026 йилларда Тошкент шаҳри атрофида жами 441 гектар майдонда “яшил белбоғ”лар барпо этилади.

Ўзбекистонда “Яшил тўлов” платформаси жорий қилинади

 

“Республикада яшиллик даражасини янада ошириш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини изчил амалга ошириш орқали экологик барқарорликни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

 

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағларнинг камида 50 фоизи “яшил боғлар” ва “яшил жамоат парклари”ни ташкил қилиш учун “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган “Менинг боғим” лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилади. 

 

Бунда, аҳоли ташаббуси билан “яшил боғлар” ва “яшил жамоат парклари”ни ташкил қилиш бўйича майдон манзили ва расмлари кўрсатилган ҳолда қиймати 250 млн сўмдан ошмаган ташаббус билдирилади. 

 

“Менинг боғим” лойиҳаларини шакллантириш ва уларга овоз бериш жараёни ҳар йили январ-феврал ойларида ўтказилади.

 

Фармонга мувофиқ, автомобил, темирйўл, дарё ва каналлар ёқалари, давлат органлари ва ташкилотлари ер участкаларининг фойдаланилмаётган қисмида (ўрмон фонди ерлари бундан мустасно) “яшил боғлар” ушбу ерларнинг эгалари, фойдаланувчилари ҳамда ташаббускор жисмоний ва юридик шахслар ўртасида 10 йилгача тегишли шартларда тўғридан-тўғри тузиладиган икки томонлама шартнома асосида барпо этилади.

 

Ер участкалари республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига “яшил боғ” барпо этиш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилади.

 

Ҳар йили “Энг яшил маҳалла” танлови ўтказилиб, натижалар бўйича ғолиб бўлган 14 та маҳаллага Экология жамғармаси маблағлари ҳисобидан:

 

  • маҳалланинг тегишли жамғармасига дарахтлар экиш ва суғориш, “яшил жамоат парки”ни яратишга жами 500 миллион сўмдан ўтказиб берилади;

 

  • ўзини ўзи бошқариш органларига хизматда фойдаланиш учун 1 тадан электромобиль харид қилиш ва топшириш чоралари кўрилади.

 

2024 йилда ўрмон фондининг 1,5 минг гектар ер майдонларида касаначилик асосида кўчат етиштириш ишларини йўлга қўйиш орқали камида 10 минг нафар аҳоли бандлиги таъминланади. 

 

Жисмоний ва юридик шахсларнинг буюртманомалари асосида дарахт ва бута кўчатларини экишни ташкиллаштиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида электрон тўлов тизимларидан фойдаланувчилар ва бошқа истеъмолчилар томонидан ихтиёрий хайрия ўтказмалари бўйича хизмат кўрсатувчи “Яшил тўлов” платформаси жорий қилинади. 

 

2024 – 2026 йилларда Тошкент шаҳри атрофида жами 441 гектар майдонда “яшил белбоғ”лар барпо этилади. 

custom img

Экополиция ходими ўлими: уч нафар шахсга жиноят иши қўзғатилди

Экополиция инспектори Сирдарё дарёси ўзанида ўтказилган тезкор рейд давомида хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган эди.

custom img

Рейсингиз кечикдими? Энди сизга компенсация тўланиши мумкин

Рақобат қўмитасига ҳаво транспорти хизматлари бўйича мурожаатлар сони йилнинг биринчи ярмида 4,1 бараварга ошган.

custom img

Навоийдаги конда фожиа: икки ишчи ҳалок бўлган, жабрланганлар ҳам бор

Ҳозирча НКМК воқеа юзасидан расмий муносабат билдирганича йўқ.

custom img

20 миллионлик жаримани “йўқ қилиш” 500 долларга тушди

Самарқанддa “Энергосавдо” муҳандиси 20 млн сўмлик жаримани бекор қилиш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Глинкадаги портлашдан кейин “навбат” яна 10 та газ қувурларига келди

Ҳодисадан сўнг Тошкентнинг бошқа ҳудудларидаги газ тармоқларини текшириш учун махсус ишчи гуруҳ тузилди.

custom img

2 200 доллар эвазига “Умра”: фирма вакиллари қўлга тушди

Фарғона ва Наманганда фуқароларни ноқонуний равишда “Умра” зиёратига юборишни ваъда қилиб, пул талаб қилган сайёҳлик фирмаси вакиллари қўлга олинди.

custom img

77 та чиқинди полигонида саралаш хизмати бўйича танлов эълон қилинди

Танлов орқали чиқиндиларни саралашни йўлга қўйиш ва қайта ишлашга йўналтириладиган чиқиндилар ҳажмини ошириш кўзда тутилган.

custom img

Ўзбекистонда чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича 6 та лойиҳа амалга оширилади

Йилига 3,6 миллион тонна қаттиқ маиший чиқинди қайта ишланиб, 1,6 миллиард кВТ электр энергияси ишлаб чиқарилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"