Ўзбекистон

Наманганда қизамиққа чалинган болалар сони кескин ошиб кетгани ростми?

Санэпидқўмита ушбу хабарларга муносабат билдирди.

Наманганда қизамиққа чалинган болалар сони кескин ошиб кетгани ростми?

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Наманган вилоятида қизамиққа чалинган болалар сони кескин ошиб кетаётгани айтилган хабарларга муносабат билдирди.

 

Маълум қилинишича, Наманган вилоятида қизамиқ касаллиги билан гумон қилинган беморларни стационар даволаш учун 340 шифо ўрин ташкил этилган бўлиб, бундан 240 таси вилоят юқумли касалликлар шифохонасида, 100 таси вилоятнинг Бешкапа болалар сиҳатгоҳида жойлашган.

 

Шундан, вилоят юқумли касалликлар шифохонасида 240 ўринда 235 та бемор даволанмоқда, 5 шифо-ўрни захираси мавжуд, Бешкапа болалар сиҳатгоҳида 100 ўринда икки ёшдан юқори беморлардан 20 нафари даволанмоқда, 80 шифо-ўрни захираси мавжуд. 

 

Ҳозирги кунда, вилоятда жами 85 шифо-ўрни захираси бор, 285 та бемордан 62 фоизи 1 ёшгача болалар, 25 фоизи 1-3 ёшдаги болалар. Вилоятда диагностикум, реагент ва ваксиналарнинг етарли миқдордаги захираси яратилган.

 

Вилоятга 9500 доза қизамиқ-қизилча ваксинаси берилган бўлиб, жами 1936 нафар бола эпидемиологик кўрсатма асосида қизамиқ касаллигига қарши ваксина билан эмланган. 

 

Ҳозирда даволаш профилактика муассасалари эмлаш хоналарида 310 доза қизамиқ-қизилча вакцинаси захираси мавжуд.

 

2023 йил 10 ойи давомида вилоят бўйича жами 735 та қизамиқ касаллиги лаборатория текширувида тасдиқланган.

 

Таъкидланишича, ноябр ойида давлат буджети ҳисобидан 3 миллион доза қизамиққа қарши вакциналар харид қилинган. Ушбу вакциналар эпид кўрсатма бўйича эмланадиган қатлам, маълум сабабларга кўра эмлашдан қолиб кетган болалар ҳамда хавф гуруҳига кирувчи, қизамиқ касалига чалинган бемор билан мулоқот қилган 6 ойдан 5 ёшгача бўлган болаларни эмлаш учун мўлжалланган ва айни вақтда ҳудудларга тарқатилмоқда.

custom img

Мактабгача ва мактаб таълимида ўзбек тилини ўқитиш методикаси такомиллаштирилади

180 нафар педагог ўзбек тилини замонавий методика асосида ўқитиш бўйича семинарда иштирок этмоқда.

custom img

Тошкентда ЙПХ талабига бўйсунмаган рақамсиз Malibu-2 ҳайдовчиси ушланди

ЙПХ ходимлари ҳайдовчига тўхташ ишорасини берган, бироқ у автомобилни кескин ортга буриб, қочишга уринган.

custom img

Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди

Бухоро халқаро аэропортида Президент Илҳом Алиев ва рафиқасини Президент Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси кузатиб қўйди.

custom img

Наманганда катерлар тўқнашуви оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Алкоголь ва тамаки соҳасига оид 8 та ҳужжатга 28 та ўзгартириш киритиш таклиф этилди

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш бўйича қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган янги лойиҳалар Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

custom img

Адолат тизиминниг янги қиёфаси халқ ишночи, қонун устуворлиги ва инсон қадри учун тарихий қадам

Инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш, қонун устуворлиги ва адолатни таъминлаш — “Одил судлов — 2030” стратегиясининг асосий мақсадларидан. Президентнинг тегишли Фармони билан суд тизимини 2030 йилгача ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Бухоронинг тарихий обидаларини зиёрат қилди

Ташриф давомида Озарбайжон делегациясига Бухоронинг Буюк Ипак йўлидаги муҳим савдо, илм-фан ва таълим маркази сифатидаги асрлик тарихи ҳақида сўзлаб берилди.

custom img

Йогурт идишига яширилган 267 грамм гиёҳвандлик моддаси аниқланди

Тошкентда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"