Сенат Ўзбекистонда аралаш сайлов тизимига ўтишни маъқуллади
Бу тизимда сайлов округлари бир мандатли ва ягона сайлов округларига бўлинади.

Кўриб чиқилган Конституциявий Қонунга кўра Қонунчилик палатаси сайлови мажоритар-пропорционал (аралаш) сайлов тизими асосида ўтказилади.
Бу тизимда сайлов округлари бир мандатли ва ягона сайлов округларига бўлинади. Унда Қонунчилик палатасининг 75 нафар депутати мажоритар сайлов тизими асосида бир мандатли сайлов округларидан, қолган 75 нафари пропорционал сайлов тизими (партиялар рўйхати) асосида сиёсий партияларга берилган овозлар бўйича ягона сайлов округидан сайланиши назарда тутилган.
Яна бир муҳим масала – сиёсий партиялар томонидан депутатликка номзодлар кўрсатилаётганда аёллар сонининг энг кам миқдорини номзодлар умумий сонининг 30 фоизидан 40 фоизига оширишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.







