Uzbekistan Airways Урганчдан Санкт-Петербургга парвозлар сонини оширди
Эндиликда Урганчдан Санкт-Петербургга рейслар нафақат сешанба, жума ва якшанба кунлари, балки чоршанба кунлари ҳам амалга оширилади.

29 ноябрдан бошлаб Uzbekistan Airways Урганчдан Санкт-Петербургга парвозлар сонини оширмоқда.
Компания матбуот хизматининг қилишича, эндиликда рейслар нафақат сешанба, жума ва якшанба кунлари, балки чоршанба кунлари ҳам амалга оширилади.
HY637/638 рейси 2023 йилнинг 29 ноябридан чоршанба кунлари қуйидаги жадвалга мувофиқ бажарилади:
— Урганчдан жўнаб кетиш соат 11:30 да, Урганч вақти билан;
— Санкт-Петербургга етиб келиш соат 14:10 да, Санкт-Петербург вақти билан;
— Санкт-Петербургдан жўнаб кетиш соат 15:40 да, Санкт-Петербург вақти билан;
— Урганчга етиб келиш соат 22:00 да, Урганч вақти билан.







