Қозоғистон — Ўзбекистон ўртасида янги темирйўл қурилмоқда
Унинг узунлиги 152 км бўлади.

Туркистон вилоятида 152 км узунликдаги Дарбоза – Мақтаорал янги темирйўл линияси қурилиши бошланди.
Қозоғистон раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаев топшириғи билан республиканинг транспорт-транзит салоҳиятини янада ривожлантиришга қаратилган йирик инфратузилма лойиҳаси амалга оширилмоқда. Унинг доирасида Қозоғистон-Ўзбекистон давлат чегараси орқали янги назорат-ўтказиш пункти очилади.
Янги темирйўл линиясининг қурилиши мавжуд Сарёғоч – Тошкент участкасидан юкларни янги линияга йўналтириш, Ўзбекистон бўйича экспорт ташиш ҳажмини ошириш имконини беради. Бундан ташқари, лойиҳа Туркистон вилоятини республиканинг асосий темирйўл тармоғига улайди.
Ҳукумат раҳбари йил охирига қадар Ўзбекистон билан юк ташиш ҳажми қарийб 31 миллион тоннани ташкил этиши режалаштирилганини, бу ўтган йилга нисбатан 16 фоизга юқори эканлигини таъкидлаган.
Иккинчи босқичда шу станцияга чиқиш имконияти бўлган Ўзбекистон давлат чегараси – Еттисой филиали фойдаланишга топширилади. Жами 152 км темирйўл қурилади. Лойиҳани амалга ошириш учун 19,7 минг тонна релс, шунингдек, 280 минг дона темир-бетон шпал ва релсли маҳкамлагичлар харид қилиш режалаштирилган.
Янгитемир йўл линиясининг қурилиши 3400 иш ўрни яратиш имконини беради. Лойиҳада Қозоғистон улуши 85 фоизни ташкил этади.
Таъкидланишича, Дарбаза – Мақтаарал линияси Туркистон вилоятининг икки чекка тумани – Мактаарал ва Еттисойни Қозоғистоннинг қолган қисми билан боғлайди.







