Хушхабар: сирдарёликлар “свет” муаммосидан қутилмоқда
Ширин шаҳри ва Боёвут туманларида жами қуввати 1500 МВт бўлган замонавий иссиқлик электр станциясининг дастлабки босқичи тармоққа уланди.

Ширин шаҳри ва Боёвут туманларида жами қуввати 1500 МВт бўлган замонавий иссиқлик электр станциясининг дастлабки босқичи тармоққа уланди.
Ушбу лойиҳа Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси томонидан тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобига амалга оширилди. “Mitsubishi” (Япония) компаниясининг дунёдаги энг замонавий ва энергия тежамкор газ турбиналари ўрнатилди.
Бу станцияда ишлаб чиқарилган электр энергияси Ўзбекистондаги барча аҳолининг (!) қарийб 8 ойлик истеъмолини қоплаш имконини беради.







