Риши Сунак хусусий секторни ривожлантирмоқчи
Бош вазир хусусий секторга 36,8 млрд доллар инвестиция киритилишини айтди.

Буюк Британия бош вазири Риши Сунак душанба куни хусусий секторга 36,8 миллиард доллар инвестиция киритилишини эълон қилди.
Вазир Британия иқтисодиётида ижобий силжиш борлигини айтган. У дунё раҳбарлари билан учрашув мақсадида Хемптон суд саройига келганида мамлакатни Европанинг тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар бўйича энг яхши манзили сифатида тиклаш таклифини берган.
Ҳукумат ўтган ҳафта корхоналарга завод ва машиналарни модернизация қилиш учун доимий солиқ имтиёзларини таклиф қилганидан сўнг, Риши Сунак буни Британия иқтисодиётини ривожлантиришга ёрдам беради, деб умид қилмоқда.







