Тошкентдаги боғчада болага қўполлик қилган мураббий ишдан олинди
Аввалроқ бу бўйича ота-оналарнинг оммага мурожаати эълон қилинганди.

Ижтимоий тармоқда Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги 136-сонли ДМТТда рақс тўгарагига қатнаётган қизалоқнинг рақс ўқитувчиси унинг қўлини қаттиқ тортиб қичқиргани бўйича ота-оналарнинг мурожаати тарқалди.
Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан мазкур ҳолат бўйича навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилиб, Касаба уюшмаси аъзолари иштирокида муҳокама қилинган.
Унда рақс тўгараги раҳбари M.Ш.гa “Мактабгача таълим ташкилотларининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 478-сонли буйруқ талабларини бузганлиги тушунтириб ўтилган ва ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.







