Ўзбекистон

Сўнгги 7 йилда 21 та замонавий бекатлар фойдаланишга топширилди

“Қўйлиқ — Қурувчилар” йўналиши ишга тушгандан сўнг 220 минг аҳоли метрополитен билан қамраб олинди.

Сўнгги 7 йилда 21 та замонавий бекатлар фойдаланишга топширилди

 

Кўп миллионлик аҳоли истиқомат қилувчи йирик шаҳарларда йўловчиларни тез ва қулай манзилларига етказиш долзарб масала ҳисобланади. Бунинг самарали ечимларидан бири – метрополитен транспорти ҳисобланади. Айнан метрополитен кўп сонли йўловчиларни катта ҳажмда тезлик билан ташиш имкониятини беради.

 

 

Тошкентда аҳоли сони, автоуловларнинг ўсиши ва тирбандликлар пайдо бўлиши фонида жамоат транспортининг, нафақат энг тез, балким энг экологик тоза турларидан бири – метрони ривожлантиришга сўнгги йилларда мамлакатимиз раҳбарияти томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 

Бунга яна бир яққол мисол – шу йилнинг 21 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент метрополитенида хизматлар сифатини ошириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди. Давлатимиз раҳбари метро хизматлари сифатини ошириш, ҳаракат қулайлиги ва хавфсизлигини кучайтириш бўйича кўрсатмалар берди. Янги вагонлар олиб келиб, фойдаланиш муддати ўтганларини янгилаш, икки дақиқали интервални таъминлаш зарурлиги таъкидланди.

 

 

Бу қуйидаги мисолларда яққол намоён булади. 1972 йилда Тошкент метрополитени қурилиши бошланиб, мустақиллик давргача умумий узунлиги 30 километрлик Чилонзор ва Ўзбекистон йўналишларида 23 станция мавжуд бўлган.

 

Ундан кейинги 27 йилда (1991-2017 йилларда) фақатгина Юнусобод йўналишининг бир қисми қурилиб, 6 та бекат ишга туширилган (линиялар узунлиги 38 километрга етган). Ўша даврларда жами 49 та метро поездлари ҳаракатланиб, 2001 йилдан бери янги вагонлар олиб келинмаган эди.

 

Сўнгги 7 йилда эса Тошкент метрополитени инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида қўшимча ер ости ва ер усти метро йўналишлари ҳамда метрополитен бекатлари барпо этиб келинмоқда.

 

 

Ушбу давр ичида жами 32 километр метро йўналишлари қурилиб, 21 та замонавий метро бекатлари фойдаланишга топширилди.

 

Бунда, йиллар давомида чўзилиб келган Юнусобод йўналишининг охирги 2 та станцияси қисқа муддатларда қуриб битказилди ҳамда 19 та станцияни ўз ичига олувчи Сергели ва ҳалқа ер усти йўналишлари фойдаланишга топширилди.

 

2023 йилда йил Тошкент ер усти ҳалқа метросининг иккинчи босқичи доирасида узунлиги 8,5 км бўлган 5 та бекатдан иборат “Қўйлиқ-Қурувчилар” қисми фойдаланишга топширилди.

 

 

Ҳозирда метронинг ушбу йўналишида кунига 45 минг йўловчилар ташилиб, Яшнобод, Миробод, Сергели ва Янгиҳаёт туманларидаги 55 та маҳаллада яшовчи 220 минг аҳоли метрополитен билан қамраб олинди.

 

“Қурувчилар-Қипчоқ” қисмида қурилиш якунланиб, 2 та метро бекати (13-14-бекатлар) ишга туширилиши натижасида Сергели ва Янгиҳаёт туманларидаги яна 7 та маҳаллада яшовчи 31 минг аҳоли метрополитен билан қамраб олинади. Бунда, Ер усти ҳалқа метро линияси Сергели йўналиши билан боғланади.

 

Натижада, метрополитен умумий узунлиги 70 километрга, бекатлар сони 50 тага, қўшимча 10 мингдан зиёд йўловчилар ҳисобига кунлик йўловчилар оқими 650 минг нафарга етказилади (илгари кунига 480 минг ташилган).

 

 

15 та янги метро поездлари харид қилинди ва келгуси йилда қўшимча 40 та янги метро поездлари олиб келинади. Натижада куннинг тиғиз вақтида поездлар келиш вақти аввалги 5-7 дақиқадан 2 дақиқагача қисқарди.

 

Пенсионерларга 1 апрелдан метрополитендан фойдаланиш учун бепул хизмат кўрсатилмоқда. Жорий йил сентябрдан – янги ўқув йили бошланиши муносабати билан тиғиз вақтларда поездлар интервали Чилонзор йўналишида 1,5 дақиқагача, Ўзбекистон йўналишида – 3-3,5 дақиқага қисқартирилди (олдин 10-15 дақиқа бўлган).

custom img

Янги Тошкентда “Озарбайжон” боғи барпо этилади

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев бўлажак боғ ҳудудида рамзий капсулани жойлаштириб, лойиҳани амалга оширишга старт берди.

custom img

Янги Тошкент лойиҳаси Озарбайжон Президентига тақдимот қилинди

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекциясига ташриф буюрди.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари ОАВ вакиллари билан учрашди

Икки мамлакат етакчилари музокаралар якунлари юзасидан фикр билдирди. Икки давлат ўртасида Абадий дўстлик тўғрисидаги шартнома имзолангани тарихий ташрифнинг энг муҳим натижаси сифатида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон ноёб Қуръон яратиш бўйича жаҳон хаттотлари танловини эълон қилади

Танлов “Ислом цивилизацияси: янги нигоҳ — янги кашфиётлар” халқаро медиафоруми доирасида ўтказилади.

custom img

Озарбайжон Президенти Кўксаройда тантанали кутиб олинди

Суратга тушилгандан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.

custom img

Озарбайжон Президенти рафиқаси билан Тошкентга келди

Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарлари олий даражадаги музокаралар ўтказиб, Олий давлатлараро кенгашнинг учинчи йиғилишида иштирок этади.

custom img

ОТМларда қолган бўш ўринлар рўйхати эълон қилинди

Ушбу ўринлар учун қўшимча танловга рўйхатдан ўтиш 22 августдан бошланган.

custom img

Шахмат бўйича “Ўзбекгидроэнерго” АЖ очиқ чемпионати ғолиблари аниқланди

Чемпионат “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида ўтказилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"