Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев БАА Президенти билан учрашди

Мулоқотда икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев БАА Президенти билан учрашди

Президент Шавкат Мирзиёев Дубай шаҳрига ташрифи давомида 2 декабрь куни Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан учрашув ўтказди.

 

Учрашувда Амирликлар томонидан вице-президент Шайх Мансур Ол Наҳаён, Бош вазир ўринбосари, ички ишлар вазири Шайх Сайф Ол Наҳаён, энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий, саноат ва илғор технологиялар вазири, COP28 саммити президенти Султон Аҳмад ал-Жобир ҳам қатнашди.

 

Суҳбат аввалида давлат раҳбари Амирликлар етакчиси ва дўст халқини Миллий байрами билан самимий табриклади ҳамда иқлим ўзгариши бўйича глобал саммит муваффақиятли ташкил этилгани билан қутлади.

 

Икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Ўзбекистон билан БАА ўртасидаги кўп қиррали алоқалар барқарор ва жадал ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

 

Йил бошидан буён товар айирбошлаш 30 фоизга ошди, қўшма корхоналар ва тўғридан-тўғри авиақатновлар сони кўпаймоқда. Икки мамлакат етакчи компаниялари иштирокидаги қўшма лойиҳалар портфели 4 миллиард долларни ташкил этмоқда.

 

Фаол мулоқотни давом эттириш ва бўлажак олий даражадаги тадбирларга пухта тайёргарлик кўриш муҳим экани таъкидланди.

 

Амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва уни кенг кўламли стратегик шериклик даражасига олиб чиқишдан манфаатдорлик билдирилди.

custom img

625 граммлик «юк»: уч ҳолат фош этилди

Хоразм ва Жиззахда ўтказилган тезкор тадбирларда гиёҳвандлик воситалари яширилган учта ҳолат фош этилди.

custom img

Экополиция ходими ўлими: уч нафар шахсга жиноят иши қўзғатилди

Экополиция инспектори Сирдарё дарёси ўзанида ўтказилган тезкор рейд давомида хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган эди.

custom img

Рейсингиз кечикдими? Энди сизга компенсация тўланиши мумкин

Рақобат қўмитасига ҳаво транспорти хизматлари бўйича мурожаатлар сони йилнинг биринчи ярмида 4,1 бараварга ошган.

custom img

Навоийдаги конда фожиа: икки ишчи ҳалок бўлган, жабрланганлар ҳам бор

Ҳозирча НКМК воқеа юзасидан расмий муносабат билдирганича йўқ.

custom img

20 миллионлик жаримани “йўқ қилиш” 500 долларга тушди

Самарқанддa “Энергосавдо” муҳандиси 20 млн сўмлик жаримани бекор қилиш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Глинкадаги портлашдан кейин “навбат” яна 10 та газ қувурларига келди

Ҳодисадан сўнг Тошкентнинг бошқа ҳудудларидаги газ тармоқларини текшириш учун махсус ишчи гуруҳ тузилди.

custom img

2 200 доллар эвазига “Умра”: фирма вакиллари қўлга тушди

Фарғона ва Наманганда фуқароларни ноқонуний равишда “Умра” зиёратига юборишни ваъда қилиб, пул талаб қилган сайёҳлик фирмаси вакиллари қўлга олинди.

custom img

77 та чиқинди полигонида саралаш хизмати бўйича танлов эълон қилинди

Танлов орқали чиқиндиларни саралашни йўлга қўйиш ва қайта ишлашга йўналтириладиган чиқиндилар ҳажмини ошириш кўзда тутилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"