Cаломатлик

Дунёда COVID-19'нинг қайси мутациялари кенг тарқалмоқда?

ЖССТ бунга изоҳ берди.

Дунёда COVID-19'нинг қайси мутациялари кенг тарқалмоқда?

 

Бугун дунё бўйлаб коронавирус пандемияси бекор қилинган. Карантин чекловлари амалда эмас. Шунга қарамай, CОVID-19 мутацияга учрашда давом этмоқда ва ҳар бир мамлакатда унинг қайсидир штамм ёки субвариантлари доминант.

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти масъул вакили Мария Ван Керховенинг таъкидлашича, ҳозир Ер юзида қайд этилаётган барча штаммлар "омикрон" мутацияларидир. Улардан бири "Эрис" деб номланган EG.5 варианти бўлиб, у сайёрамиз бўйлаб тарқалган SARS-CoV-2 версияларининг ярмидан кўпини ташкил қилади.

 

ЖССТ август ойида мазкур субвариантни кузатув остига олганди. Бунга ёз ойларида EG.5 нинг кескин кўпайиши сабаб бўлди. Аммо яқинда АҚШда HV.1 версияси "Эрис"ни "қувиб" ўтди. У мамлакатда рўйхатга олинаётган CОVID-19 ташхисли беморларнинг 29 фоизида қайд этиляпти.

 

Европа мамлакатларида эса "Кракен" ёки EG.5 каби вариантлар доминант. Уларнинг жами ҳолатлардаги улуши тахминан 67 фоизга тенг.

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан "хавотирли вариант" деб аталган ВА.2.86 (пирола) мутациясининг тарқалиш суръати эса анча секин. Илк бор июль-август ойларида Исроил ва Данияда аниқланган бу версия эмлашдан сўнг ҳосил бўладиган иммунитетга бир мунча осон "чап бериш" хусусиятига эга, деб айтилаётганди.

 

Францияда эса ВА.2.86 нинг субварианти ҳисобланган JN.1 мутацияси кенг тарқалмоқда.

 

Оксфорд университети профессори Эндрю Полларднинг сўзларига кўра, келгусида янги вариантлар пайдо бўлишда давом этади. Улар маълум бир муҳитда хавф гуруҳга мансуб аҳоли ўртасида шифохонага ётқизиш ҳолатлари ва ҳатто ўлим кўрсаткичлари ошишига олиб келиши мумкин. Аммо ҳозирча бундай эпидемиологик вазият кузатилаётгани йўқ.

 

Мария Ван Керхове бу хусусдаги хулосалари билан ўртоқлашар экан, CОVID-19'га гумон қилинганлар, албатта, махсус тест — синамаларни топширишлари кераклигини таъкидлади.

 

Бу нафақат касалликни ўз вақтида аниқлаб, самарали даволаш, балки коронавирус популяцияси ва мутацияларини кузатиш ҳамда ўрганиш имконини ҳам беради.

custom img

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

custom img

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

custom img

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"