Ўзбекистон

Мавсумий касалликлар сабаб таълим жараёнини тўхтатишга асос йўқ — Нурмат Атабеков

Ўзбекистондаги эпидемиологик вазият бўйича маълумот берилди.

Мавсумий касалликлар сабаб таълим жараёнини тўхтатишга асос йўқ — Нурмат Атабеков

 

Ҳозирда аксарият мамлакатлар қатори Ўзбекистонда ҳам мавсумий касалликлар тарқалиши кўпайган. Айниқса, болаларда бу жараён бироз оғир кечмоқда. 

 

Хўш, Ўзбекистонда ўткир респиратор касалликлар тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият қандай?

 

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Нурмат Атабеков вазият бўйича маълумот берди.

 

"Биз ўткир респиратор инфекциялар тарқалиши занжирини узишга ҳаракат қилишимиз керак.

 

Касаллик тарқалишида уч муҳим бўғин бор: касаллик манбаи, юқиш йўли, юқтиришга мойил организм.

 

Агар касалланган болаларни мактабга, боғчага, жамоат жойларига юбораверсак, улар бошқаларга инфекция юқтиришда давом этади.

 

Ҳар биримиз ўткир респиратор касалликлар, хусусан, гриппни юқтиришга мойилмиз. 

 

Шунинг учун ҳам ота-оналарга касаллик белгилари бўлган фарзандларини боғча ва мактабларга, олий таълим муассасаларига юбормасликни маслаҳат берамиз. Бундай пайтда шифокор кўрсатмасига асосан, уй шароитида зарур муолажаларни олиб бориш мақсадга мувофиқ.

 

Бундан ташқари, юртимиздаги барча юқумли касалликлар шифохоналарида беморлар учун ўрин-жой ва зарур дори-дармонлар захираси яратилган.

 

Аҳоли орасида грипп мавсуми ҳақида "бу — янги пандемия" деган миш-мишлар учрамоқда. Бу гаплар мутлақо асоссиз. Айтиш керакки, бу ҳатто эпидемия ҳам эмас. 

 

Ўткир респиратор касалликлар тарқалиши пойтахтимизда ва юртимизнинг айрим ҳудудларида кўпроқ қайд этилаётгани касаллик тарқалиши эпидемик бўсағага етганига асос бўла олмайди.

 

Шу сабабдан ҳам ўқув муассасаларида таълим жараёнини тўхтатишга етарли асос кўрмаяпмиз", — дейди мутахассис. 

custom img

Сирдарёда алимент тўлашдан қочиб юрган ота ушланди

Қидирув ҳаракатлари натижасида қарздор ота топилиб, давлат ижрочисига топширилди.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон Биринчи хонимлари “Охун Гузар” шоурумига ташриф буюрдилар

Меҳмонларга келин сарпоси, сўзана, “келин салом”, “бешик тўйи” ва бошқа миллий анъаналар намойиш этилди.

custom img

Янги Тошкентда “Озарбайжон” боғи барпо этилади

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев бўлажак боғ ҳудудида рамзий капсулани жойлаштириб, лойиҳани амалга оширишга старт берди.

custom img

Янги Тошкент лойиҳаси Озарбайжон Президентига тақдимот қилинди

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекциясига ташриф буюрди.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари ОАВ вакиллари билан учрашди

Икки мамлакат етакчилари музокаралар якунлари юзасидан фикр билдирди. Икки давлат ўртасида Абадий дўстлик тўғрисидаги шартнома имзолангани тарихий ташрифнинг энг муҳим натижаси сифатида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон ноёб Қуръон яратиш бўйича жаҳон хаттотлари танловини эълон қилади

Танлов “Ислом цивилизацияси: янги нигоҳ — янги кашфиётлар” халқаро медиафоруми доирасида ўтказилади.

custom img

Озарбайжон Президенти Кўксаройда тантанали кутиб олинди

Суратга тушилгандан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.

custom img

Озарбайжон Президенти рафиқаси билан Тошкентга келди

Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарлари олий даражадаги музокаралар ўтказиб, Олий давлатлараро кенгашнинг учинчи йиғилишида иштирок этади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"