Талабаларга авиачипталар учун чегирма берилди
У маҳаллий йўналишдаги рейсларга амал қилади.

Uzbekistan Airways талабалар учун чегирма эълон қилди.
Қишки таътил арафасида ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари талабалари учун маҳаллий йўналишлар авиачипталари тарифидан 50 фоиз чегирма берилади. Чегирма 2023 йил 23 декабрдан бошлаб 2024 йил 7 январига қадар амалга ошириладиган авиақатновлар учун амал қилади.
Авиачиптани 50 фоиз чегирма билан авиакомпания агентларидан ва Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчаси, 9-уй манзилида жойлашган Uzbekistan airways Sales филиалида харид қилиш мумкин.







