Тошкентда яна бир “кўча боласи” қўлга тушди
У безорилик жинояти бўйича айбланмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан “Долзарб қирқ кунлик” доирасида ўтказилаётган тергов-тезкор ҳаракатлар давомида яна бир нечта шахслар жиноят содир этганликда гумонланиб ушланди.
Жумладан, 1985 йилда туғилган Бузруков Бузрук Акмалович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 277-моддаси 2-қисми бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик) ҳам қўлга олинган.
Жиноят иши доирасида гумон қилинувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.







