Тошкентда қор ёғиши кутиляпти
Ҳаво -2 даражагача совуқ бўлиши айтилди.

Бухоро, Қашқадарё, Навоийда куннинг биринчи ярмида, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах ва Тошкентда куннинг иккинчи ярмида ёғингарчилик кутилмоқда.
Бошқа вилоятларда ёғингарчилик кутилмайди.
Жойларга туман тушади, Кундузи ҳаво ҳарорати +3°С +8°С илиқ, шимолда -2°С совуқ бўлади.
Пойтахтда тунда ёғаётган ёмғир қорга айланиши мумкин.







