Украина Ўзбекистондаги компанияга санкция киритди
Унинг эгаси ҳам “қора рўйхат”га тушган.

Украина ҳукумати хорижлик жисмоний ва юридик шахсларга қарши санкциялар рўйхатини кенгайтирди.
Рўйхатдан Ўзбекистоннинг “Фотон” компанияси жой олган, компания бошқаруви раиси Марифхўжа Саидумаров ҳам «қора рўйхат»га киритилган. Санкция муддати 10 йил.
“Фотон” 1941 йилда ташкил этилган. Компания диодлар, транзисторлар ва интеграл микросхемалар ишлаб чиқариш билан шуғулланади.







