Нукусда 31 даража совуқ бўлгани айтилмоқда
Ҳолатга Ўзгидромет изоҳ берди.

Ижтимоий тармоқда Нукусда -31 совуқ кузатилаётгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолатга Ўзгидромет изоҳ берди.
Қайд этилишича, соат 17.00 ҳолатига Нукусда -17°С, 18.00 ҳолатига -18°С совуқ ҳарорат кузатилган.
Аҳоли мобил об-ҳаво иловасидан фойдаланмасликларини тавсия қиламиз, дейилади хабарда.







