Cobalt, Damas ва Labo сотуви қачондан бошланади?
Бу ҳақда UzAutoMotors ахборот хизмати маълум қилди.

Декабрь ойининг иккинчи ярмида Чевролет Кобальт, Дамас, Лабо автомобиллари учун шартнома бериш бошланади. Бу ҳақда UzAutoMotors ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, шартномалар 2024-йилда ишлаб чиқарилиши режалаштирилган автомобиллар учун онлайн тарзда берилади.
Сотув бошланишининг аниқ санаси УзАутоМоторс расмий саҳифаларида эълон қилиниши, шартномалар Оne ID идентификация тизимидан рўйхатдан ўтган ҳолда тузилиши эслатилган.







