Ўзбекистон

“Энди фермерлар ҳақиқий бозор муносабатларига ўтмоқда”

Республика товар-хомашё биржаси раиси пахтачилик тармоғида жорий қилинаётган янгиликлар ҳақида маълумот берди.

“Энди фермерлар ҳақиқий бозор муносабатларига ўтмоқда”

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигининг пахтачилик тармоғида бозор механизми жорий этилмоқда.

 

“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ Бошқарув раиси Зиёвиддин Бадриддиновнинг маълум қилишича, эндиликда маҳаллий фермер ва кластерлар ҳақиқий бозор муносабатларига ўтмоқда, пахта хомашё учун нархлар эса бозор тамойиллари асосида фақатгина талаб ва таклиф асосида шаклланади.

 

Шу сабабли пахта маҳсулотларининг очиқ биржа савдолари орқали сотилиши тармоқда эркин бозор муносабатларини ва соғлом рақобат муҳитини ривожланишига хизмат қилади.

 

Президентнинг 2023 йил 12 декабрдаги фармонига мувофиқ, жорий йил декабрь ойидан бошлаб Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасининг “пахта хомашёси секцияси”да фьючерс шартномалари асосида 2024 йил ҳосилидан пахта хомашёсини сотилиши йўлга қўйилмоқда. Фьючерс шартномалари бўйича ортиқ етиштирилган пахта хомашёси эса 2024 йилнинг ноябрь ойидан бошлаб биржанинг спот савдолари орқали сотилади.

 

Бунда, фьючерс шартномалари орқали пахта етиштирувчи фермерлар томонидан етиштирилган маҳсулот узи жойлашган ҳудуддаги кластерлар томонидан харид қилинади. Биржа савдолари бошланғич нархни ўсишга қаратилган аукцион шаклида шаффофлик тамоили асосида ўтказилади.

 

Бунинг учун мамлакатнинг ҳар бир туманида фаолият юритаётган биржанинг савдо майдончалари ва уларнинг брокерлари маҳаллий фермер ва кластерларга биржа хизматларини кўрсатади.

 

Кейинчалик биржада тузилган фьючерс шартномалари фермерларга пахта хомашёсини етиштириш учун, кластерларга эса тузилган шартнома бўйича якуний ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун имтиёзли кредит олишга асос бўлиб хизмат қилади.

 

Айни пайтда пахтачилик соҳасида жорий этилаётган янгиликларнинг мазмун-моҳияти ҳамда биржа савдоларида иштирок этиш тартибини тушунтириш мақсадида республиканинг барча ҳудудларида Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси томонидан амалий ўқув семинарлар бошланмоқда.

 

Семинарларда Биржада аккредитациядан ўтиш, Биржанинг Ҳисоб-китоб клиринг палатасида ҳисобварақларни очиш, савдоларда сотувчи ва харидор сифатида иштирок этиш тартиби ва биржада тузилган битимлар бўйича мажбуриятларни бажариш шартлари батафсил тушунтирилади.

custom img

Экополиция ходими ўлими: уч нафар шахсга жиноят иши қўзғатилди

Экополиция инспектори Сирдарё дарёси ўзанида ўтказилган тезкор рейд давомида хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган эди.

custom img

Рейсингиз кечикдими? Энди сизга компенсация тўланиши мумкин

Рақобат қўмитасига ҳаво транспорти хизматлари бўйича мурожаатлар сони йилнинг биринчи ярмида 4,1 бараварга ошган.

custom img

Навоийдаги конда фожиа: икки ишчи ҳалок бўлган, жабрланганлар ҳам бор

Ҳозирча НКМК воқеа юзасидан расмий муносабат билдирганича йўқ.

custom img

20 миллионлик жаримани “йўқ қилиш” 500 долларга тушди

Самарқанддa “Энергосавдо” муҳандиси 20 млн сўмлик жаримани бекор қилиш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Глинкадаги портлашдан кейин “навбат” яна 10 та газ қувурларига келди

Ҳодисадан сўнг Тошкентнинг бошқа ҳудудларидаги газ тармоқларини текшириш учун махсус ишчи гуруҳ тузилди.

custom img

2 200 доллар эвазига “Умра”: фирма вакиллари қўлга тушди

Фарғона ва Наманганда фуқароларни ноқонуний равишда “Умра” зиёратига юборишни ваъда қилиб, пул талаб қилган сайёҳлик фирмаси вакиллари қўлга олинди.

custom img

77 та чиқинди полигонида саралаш хизмати бўйича танлов эълон қилинди

Танлов орқали чиқиндиларни саралашни йўлга қўйиш ва қайта ишлашга йўналтириладиган чиқиндилар ҳажмини ошириш кўзда тутилган.

custom img

Ўзбекистонда чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича 6 та лойиҳа амалга оширилади

Йилига 3,6 миллион тонна қаттиқ маиший чиқинди қайта ишланиб, 1,6 миллиард кВТ электр энергияси ишлаб чиқарилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"