Ўзбекистон

Ўзбекистонда болалар ташкилоти ташкил этилади

Бу ҳақда Президент бошчилигидаги йиғилишда айтиб ўтилди.

Ўзбекистонда болалар ташкилоти ташкил этилади

 

Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар сиёсатида амалга оширилган ишлар ва келгуси йилдаги устувор вазифалар бўйича ҳисобот билан танишди.

 

Бу борадаги чора-тадбирлар 7 та йўналишда амалга оширилди. Давлатнинг алоҳида эътиборига муҳтож 396 минг нафар ёшлар мутасадди раҳбарларга бириктирилиб, улар билан индивидуал ишлаш орқали 331 мингининг ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашилди. Жумладан, 94 минг нафарининг бандлиги таъминланди, 56 минги касб-ҳунарларга ўқитилди.

 

“Ёшлар дафтари” орқали кўрсатиладиган ёрдам турлари сони 30 тага етди, мурожаатларни кўриб чиқиш муддати эса 30 кундан 5 кунгача қисқарди.

 

Жорий йилда ёшлар етакчилари тавсияси билан 338 минг нафар йигит-қизга 444 миллиард сўмлик ёрдам кўрсатилди. Хусусан, талабаларнинг шартнома маблағлари тўланди, хорижий тиллар ва замонавий касбларга ўқитиш харажатлари қоплаб берилди. Ишсиз ёшларга меҳнат қуроллари ажратилди.

 

Ҳар бир маҳаллада “Ёшлар бандлиги дастури” амалга оширилиб, жорий йилда 236 минг нафар ишсиз йигит-қиз ва 189 минг нафар мактаб битирувчисининг бандлиги таъминланди.

 

“Беш ташаббус олимпиадаси” бу йилдан бошлаб 4 та йўналишда –маҳалла, мактаб, профессионал таълим ва олийгоҳлар тизимида ўтказилиб, жами 12 миллион нафар ёшлар қамраб олинди. Унда ғолиб бўлган ёшларнинг маҳаллаларида жами 623 та спорт майдончаси барпо этилди.

 

Истеъдодларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Тошкент шаҳридаги Ёшлар ижод саройида кечаю-кундуз фаолият юритадиган илк “Креатив парк” фойдаланишга топширилди. “Заковат” ва бошқа интеллектуал ўйинларга 2 миллион нафар ёшлар жалб қилинди.

 

Президентга Навоий вилоятида барпо этилган Тўдакўл халқаро шахмат мактаби тўғрисида ҳам маълумот берилди.

 

Замонавий инфратузилма билан таъминланган ушбу мактаб йил давомида 1 минг 700 нафар ўғил-қизни ўқитиш ва 7,5 минг нафар ёшни турли тадбирлар билан қамраб олиш имкониятига эга. У ерда жаҳон ва Осиё чемпионатлари, универсиада каби халқаро мусобақаларни ўтказиш учун барча шарт-шароит яратилган. 

 

Давлат раҳбари ушбу мактабга халқаро гроссмейстерларни олиб келиб, олис ҳудудлардаги иқтидорли болаларни ҳам жалб қилиш, улар учун шахмат бўйича қисқа муддатли оромгоҳлар ташкил қилиш ва тегишли сертификатлар беришни йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берди. Шунингдек, у мамлакатимиздаги барча умумтаълим мактаблари учун тажриба ва методика манбаи бўлиши кераклиги, шахмат дарсларини олиб бориш жараёнини рақамлаштириш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

 

Йиғилишда ёшлар билан ишлаш борасида 2024 йилга мўлжалланган устувор вазифаларга ҳам эътибор қаратилди.

 

Ҳар бир ҳудуд, вазирлик ва идоралар тизимида ёшлар билан ишлаш бўйича янгича ёндашув жорий этилади. Ёшлар етакчиси тавсияси билан бериладиган ёрдам турлари трансформация қилиниб, асосий эътибор уларни замонавий касб-ҳунарга ўргатишга қаратилади.

 

Болаларнинг кўникмалари, қизиқишлари ва истеъдодини ривожлантириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон болалар ташкилотини тузиш таклифи билдирилди. Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрлар тайёрлаш борасидаги илмий-тадқиқот ва таҳлилий ишларни такомиллаштириш зарурлиги қайд этилди.

 

“Ибрат фарзандлари” лойиҳаси орқали хорижий тилларни ўрганаётган ёшлар сони 1 миллион нафарга, “Мутолаа” дастури орқали ёш китобхонлар сони 1,5 миллион нафарга етказиш чоралари кўрилади. Бунинг учун ҳудудларда қўшимча инфратузилма барпо этилиб, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, иқтидор ва истеъдодини рўёбга чиқариш учун янада кенг шароитлар яратилади.

custom img

Ўзбекистонда янги пенционерларнинг 61 фоизи тўлиқ иш стажига эга эмас

2010 йилда бу кўрсаткич 6 фоизни ташкил қилган.

custom img

Мактабгача ва мактаб таълимида ўзбек тилини ўқитиш методикаси такомиллаштирилади

180 нафар педагог ўзбек тилини замонавий методика асосида ўқитиш бўйича семинарда иштирок этмоқда.

custom img

Тошкентда ЙПХ талабига бўйсунмаган рақамсиз Malibu-2 ҳайдовчиси ушланди

ЙПХ ходимлари ҳайдовчига тўхташ ишорасини берган, бироқ у автомобилни кескин ортга буриб, қочишга уринган.

custom img

Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди

Бухоро халқаро аэропортида Президент Илҳом Алиев ва рафиқасини Президент Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси кузатиб қўйди.

custom img

Наманганда катерлар тўқнашуви оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Алкоголь ва тамаки соҳасига оид 8 та ҳужжатга 28 та ўзгартириш киритиш таклиф этилди

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш бўйича қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган янги лойиҳалар Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

custom img

Адолат тизиминниг янги қиёфаси халқ ишночи, қонун устуворлиги ва инсон қадри учун тарихий қадам

Инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш, қонун устуворлиги ва адолатни таъминлаш — “Одил судлов — 2030” стратегиясининг асосий мақсадларидан. Президентнинг тегишли Фармони билан суд тизимини 2030 йилгача ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Бухоронинг тарихий обидаларини зиёрат қилди

Ташриф давомида Озарбайжон делегациясига Бухоронинг Буюк Ипак йўлидаги муҳим савдо, илм-фан ва таълим маркази сифатидаги асрлик тарихи ҳақида сўзлаб берилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"