Ўзбекистонда яна аномал совуқ кутиляптими?
Ўзгидромет тармоқда тарқалган хабарларга изоҳ берди.

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда яқин кунларда ҳаво ҳароратининг -10 даражагача совиб кетиши ҳақида хабарлар тарқалди. Ўзгидромет бунга расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ҳароратнинг-10 даражагача совиши фақат тоғ ва шимол ҳудудларига тааллуқли. Бошқа ҳудудларда ушбу кун учун ўртача суткалик ҳаво ҳарорати шу кун учун хос иқлимий меъёрларга яқин қийматни беради. 17 декабрдан бошлаб Ўзбекистонда 4-5 кунларча ўрнашган совуқ антициклон чекка қисми чекинади ва ҳаво ҳарорати аста кўтарилиб боради. Бу шу кунлар учун совуқлик дегани эмас.
18 декабрь шимолдан кириб келган нам ҳаво оқими 19 декабрь куни республиканинг катта қисмига таъсир этиб, асосан ёмғирни беради. Тоғ ва шимол, бепоён чўл ҳудудларда қор кўринишида ёғингарчилик бўлиши мумкин.







