Сирдарёда йўқолган қиз Хоразмдан топилди
Уни топганларга 10 миллион ваъда қилинганди.

Аввалроқ Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида яшовчи қиз қидирувга берилгани ҳақида хабар берилганди. Бир ойлик қидирувдан сўнг у Хоразм вилоятидан топилган.
Эслатиб ўтамиз, Гулистон шаҳар "Маънавият" МФЙда яшаган 19 ёшли Абдуллаева Турсуной Рустам қизи 2023 йил 15 ноябрь куни яшаш хонадонидан чиқиб кетиб бедарак йўқолганди.







